Профилактика инспекторларига хизмат уйи ва автомашина калити топширилди

Муаллиф: Namangan haqiqati
12.10.2017

Наманган шаҳридаги “Уч фаввора хиёбони”да вилоят ички ишлар бошқармаси таркибидаги таянч пунктлари профилактика инспекторларининг тантанали қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Давоми...

ЎЗБЕКИСТОН ЖУРНАЛИСТЛАРИ ИЖОДИЙ УЮШМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Муаллиф: Namangan haqiqati
12.08.2017

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қ а р о р и

Давоми...

МАМЛАКАТИМИЗ ҚУРИЛИШ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИГА

Муаллиф: Namangan haqiqati
12.08.2017

Қадрли ватандошлар!

Муҳтарам дўстлар!

Аввало, сиз, азизларни – уста бинокорлар, меъмор ва лойиҳачиларни, пудратчи ташкилотлар вакиллари ҳамда фахрийларни, ушбу тизимга дахлдор барча юртдошларимизни мамлакатимизда илк бор нишонланаётган қутлуғ сана – Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий табриклаб, барчангизга чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Давоми...

ИЗЗАТГА МУНОСИБ ХИЗМАТ ЛОЗИМ

Муаллиф: Рислиқхон МАЖНУНОВА, «Наманган ҳақиқати»нинг махсус мухбири.
12.08.2017

Мана бир ҳафта бўляптики, кўплаб ижодкорлар қатори менинг ҳам қалбимда ажиб бир ҳаяжон. Катта бир ўзгариш ва янгиликлар содир бўладигандек ғалати бир умидворлик билан яшаяпман. Бунинг боиси – Президентимизнинг шу йилнинг 3 августидаги ижодкор зиёлилар билан учрашуви, ундаги ўта самимий ва ҳар бир адабиёт, санъат, маданият ва оммавий ахборот воситалари ходимларига мойдек ёқадиган, фаолиятини ривожлантиришга рағбат берувчи маърузасидир. Айниқса, биз журналистлар  ушбу дамларни жуда узоқ кутдик ва шундай фурсатга етказганига шукроналар айтамиз.

Давоми...

«ЕТКАЗГАНИГА ШУКУР»

Муаллиф: Илҳомжон ЖУМАНАЗАРОВ. Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган сурат.
12.08.2017

муқаддас зиёратга йўл олганларнинг дил сўзлари, бу

 

Наманган халқаро аэропортидан юртдошларимизнинг навбатдаги гуруҳи ҳаж зиёратига кузатилди.

Давоми...

ХАЛҚАРО ПРЕСС КЛУБ НАМАНГАНДА

Муаллиф: Namangan haqiqati
12.08.2017

Халқаро пресс клуб жамиятимизда ўзининг муносиб ўрнини эгалламоқда. Клуб ижодкорлари ташкил этаётган мулоқотлар халқимизнинг диққат-эътиборида турибди. Бу бежиз эмаски, клубда камчиликлар, муаммолар ўз номи билан ўртага ташланмоқда, ечимлари бўйича мутасаддилар очиқ-ошкора жавоб бермоқда.

Давоми...

КОРРУПЦИЯ – ИЖТИМОИЙ ОФАТ

Муаллиф: Гўзал ШАРИПОВА, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси. Музаффар АБДУЛЛАЕВ, иқтисодчи-филолог.
09.08.2017

2017 йилнинг 3 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунида давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларининг самарадорлигини оширишга, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш орқали коррупциянинг барча кўринишларига нисбатан муросасизлик муҳитини яратишга алоҳида эътибор қаратилган.

Давоми...

МЎЪТАБАР ДАРГОҲ – 86 ЁШДА

Муаллиф: Ситора АБДУҒАНИЕВА, ЎзМУ журналистика факультети талабаси.
12.08.2017

Вилоят мусиқали драма театрининг янги мавсум очилишига бағишланган «Мўътабар даргоҳ - 86 ёшда!» деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Давоми...

157 КИШИ ИШЛИ БЎЛАДИ

Муаллиф: Ситора РАВШАНОВА. Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган сурат.
12.08.2017

Наманган қурилиш ва дизайн касб-ҳунар коллежида шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган шаҳридаги Халқ қабулхонаси, бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда соҳага дахлдор бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Давоми...

УМРНИНГ ОЛТИН ТАРОЗИСИ

Муаллиф: Namangan haqiqati
12.08.2017

Таниқли шоир ва публицист Эрмамат НУРМАТОВ – 80 ёшда

«Инсоннинг оила, қўни-қўшни, жамоасиз танҳо яшаши мушкул. Унинг камолида мазкур ҳаётбахш омилларнинг ўрни беқиёс. Шу маънода фарзандларим, невара, эвараларим, она мактабим, қарийб 25 йил ишлаганим «Наманган ҳақиқати» газетаси, сўнгра вилоят телерадиокомпанияси, «Наманган» нашриёти, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, «Диёнат» бирлашган таҳририятидаги жамоадошларимдан жуда-жуда хурсандман. Уларга имкон қадар нафим теккани, ўз навбатида меҳр тафтларидан «исинганим»  мени нурли манзилларга  чорлагани рост. Айни вақтда ҳам кўришганда қучоқ очишлари, юз-кўзларида эҳтиром учқунлари порлаши, шодлигу ғамларимга шерик бўлишлари умримга умр қўшади, десам муболаға эмас».

Давоми...

СИФАТ – БОШ МЕЗОН

Муаллиф: Мўминжон СУЛАЙМОНОВ.
12.08.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 августдаги Фармонига биноан август ойининг иккинчи якшанба куни «Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни» деб эълон қилинди. Вилоятимизнинг кўп сонли бунёдкорлари мазкур санани муносиб меҳнат совға-лари билан кутиб олишяпти.

Давоми...