Қисқа сатрларда

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

19 April, 2024, 11:15

Қишлоқ хўжалиги

ДАРАХТЛАРНИ ҚАЛҚОНДОРЛАРДАН ЭҲТИЁТ ҚИЛИШ ЛОЗИМ

  • 23.Апреля.2021
  • 1142

Қалқондорлар (Diаsрididае) тенгқанотли хартумлилар (Ноmeptera) оиласига мансуб ҳашарот. Ўрта Осиё уруғли мева боғларида қалқондорларнинг бир неча тури, айниқса, бинафшатусли қалқондор, калифорния қалқондори, акация сохта қалқондори кўп учрайди.

Қалқондорлар дарахтларнинг ширасини сўриб заифлаштиради, кўпинча айрим шохларни, айниқса, ёш новдаларни нобуд қилади, баъзан эса дарахтларни бутунлай қуритиб қўяди. Кокцидлар меваларга доғ тушириб, сифатини пасайтиради.

Қалқондорлар ёш қуртлик даврида тарқалади. Улар шохларда ўрмалаб юради ва ҳашаротлар, қушлар воситасида тарқалади. Қуртлари ҳаракатланмай бир жойга ёпишиб олади. Бинафша тусли қалқондор уруғли ва данакли мевали дарахтлар, тут, анор, терак, оқ акация ва бошқа кўпгина дарахт ҳамдабуталар ширасини сўради. Калифорния қалқондори олма ва нок дарахтларига кўп зарар етказади, бундан ташқари, у беҳи, ўрик, бодом, ёнғоқ, олхўри, тоғолча, гилос, олчага зарар етказади. Шунингдек, қалқондорлар манзарали дарахлар, ток, ва буталарнинг ҳам ширасини сўриб озиқланади. Булардан калифорния қалқондори ички карантин обьекти ҳисобланиб 150 дан ортиқ дарахт ва манзарали экинларда учрайди. Карантинга киритилган обьектларни ўсимликлар карантини Давлат инспекторлари томонидан карантин назоратидан ўтказилиб, уларнинг зарари ва қарши кураш усуллари бўйича юридик ва жисмоний шахсларга ўз тавсияларини бериб, аниқ чоралар белгилаш, тарқалиш ҳолатларини камайтиришда чора-тадбирлар белгилаб келинмоқда.

Қалқондорларга қарши курашда эрта баҳорда дарахт куртаклари ёзилгунга қадар, ҳаво ҳарорати 4°Сдан паст бўлмаганда нефть мойи эмульсияси препаратлари ҳамда рухсат этилган кимёвий перепаратлар билан ишлаш яхши натижа беради.

Фарҳод САМАТОВ,

Наманган вилоят ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси инспектори

Энг кўп ўқилганлар

Календарь