Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 06:45

Қишлоқ хўжалиги

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, ГИЛОС ПАШШАСИ!

  • 30.Июня.2020
  • 2135

Гилос боғларидан юқори васифатли ҳосил олишда унинг асосий зараркунанда ва касалликларидан ўз вақтида самарали ҳимоя қилиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда гилоснинг энг асосий ва хавфли зараркунандаси бу гилос пашшаси, унга қарши кураш чоралари ўз  вақтида амалга оширилмаса, ҳосилнинг миқдори васифати 80-100 фоизгача йуқотилиши мумкин.

Гилос пашшаси Европа, Шимолий Кавказ, Грузия, Молдова, Қозоғистон, Ўрта Осиё давлатларида тарқалган. Ҳашарот майда кўриншда 5,5 мм, танаси ёрқин қора рангда, боши ва оёқлари сариқ, қаноти оқ-қора, кўзлари оч яшил рангда. Личинкалари 7 ммгача,  оқ рангда бўлиб, мевани зарарлайди.  

Гилос пашшаси бир йилда бир марта авлод беради, ҳар бир пашша 150 тага яқин гилос ёки олчага биттадан тухум қўйиб зарар келтиради. Эрта баҳорда ҳаво ҳарорати +12⁰ +15⁰С бўлганда яъни март ойининг иккинчи ярмида қишлаб қолган ғумбаклардан пашшалар уча бошлайди ва 12-14 кун ўсимлик ширалари ажратган экскриментлар билан озиқланиб, ҳаво ҳарорати ўртача +18⁰ +22⁰С бўлганда гилос ва олчанинг ёш меваларига тухум қўя бошлайди. Тухум қўйиб бўлган пашшалар бир неча кундан сўнг нобуд бўлади. Тухумидан 7-10 кундан сўнг оқ рангдаги личинкалар чиқа бошлайди ва 16-20 кун озиқланади.

Гилос пашшаси - зарарланган боғ, ён атрофидаги бегона ўтлар, дарахтларнинг ёриқларига кириб ғумбакка айланади ва уйқуга кетади. Гилос боғларида ушбу зараркунанда ўтган мавсумда тарқалганлиги аниқланган бўлса, демак, келгуси мавсумда ҳам қулай шароит бўлганда зараркунанданинг зарари бўлиши мумкин.

Гилос пашшасига қарши қуйидаги тадбирлар қўлланилади: боғларни минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантириш, суғориш, қатор ораларига ишлов бериш ҳамда боғнинг ичкариси ва атрофларидаги бегона ўтларни йўқ қилиш зарур.

Гилос пашшасини олдиндан аниқлаш, мониторинг қилиш мақсадида дарахтларга гектарига 1 донадан феромон тутқичлар қўйиш вауларни доимий кузатиб бориш муҳим ҳисобланади.

Ушбу зараркунанда аниқланганда унга қарши олтинкўз энтомофагини боғларга тарқатиш  ҳамда таъсир этувчи модда сиабамектин, имидоклоприд ва лямбда-цигалотрин бўлган инсектоцидларни қўллаш юқори самара беради.

           Дониёрбек ИСМОИЛОВ,

Наманган вилояти Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси агроном инспектори

Энг кўп ўқилганлар

Календарь