Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 05:05

Қишлоқ хўжалиги

ГОММОЗ КАСАЛЛИГИ: УНГА БЕФАРҚЛИК ДАРАХТЛАРНИ НОБУД ҚИЛАДИ

  • 05.Февраля.2021
  • 1417

Цитрус мевали дарахтларда паразитар ва нопаразитар гоммоз касалликлари кўп учрайди. Қандай гоммоз учрашидан қатьий назар, зарарланган дарахтларда физиологик жараёнлар бузилади ва дарахтдан шилимшиқ модда (елим) оқиши кузатилади. Елим ҳосил бўлишининг сабаби дарахтларнинг механик жароҳат олган жойларида ярим паразит бактериялар ўрнашиб, улар дарахт ҳужайраларини кичрайишига олиб келади. Одатда гоммоз дарахт поясининг пастки қисмида (илдиз бўғзида) пайдо бўлади, кейин поянинг юқори қисмига, скелет шохларига ҳамда пастга, илдизларга тарқалади. Кучли зарарланган дарахтларнинг барглари сарғаяди, аста-секин қурийди ва тўкилади. Зарарланган қобиқ қурийди ва кўчиб кетади, дарахтнинг ёғоч қисми очилиб қолади. Зарарланган илдизлар нобуд бўлади. Гоммознинг зарари касал дарахтлар меваларининг сифати пасайиши ҳамда зарарланган дарахтлар тез нобуд бўлишидир.

Касалликка қарши кураш сифатида қуйидаги чоралар кўрилади:

Агротехника қоидаларига қатьий риоя қилиш, ниҳолларни тўғри парваришлаш, илдиз бўғзини тупроқ билан кўмилиб қолишига йўл қўймаслик, тупроқни мунтазам юмшатиб туриш, тупроқ намлиги керагидан ортиқ бўлмаслигини таъминлаш, ҳандақларни мунтазам шамоллатиб туриш, профилактика мақсадида кузда ҳандақлар устини ёпишдан олдин ва баҳорда усти очилганидан кейин дарахтларга энтохлорок 85% препаратини 10 л сувга 25 г ҳисобида пуркаш тавсия қилинади.

Касалликнинг олди олинмаса, гоммоз ўсимликларни нобуд қилиши мумкин. Зарарланган ўсимликлар қуйидаги усул ёрдамида даволанади. Дарахт пўстлоғининг зарарланган қисми боғ пичоғи ёрдамида эҳтиёткорлик билан (ёғоч қисмига етказмасдан) тозаланади. Гоммоз аниқланиши билан бу усул бир неча марта қўлланилса, яралар битади ва дарахтлар ҳеч кандай жиддий асоратсиз соғаяди. Агар дарахтнинг илдизи ва танаси гоммоз билан кучли зарарланган бўлса, бундай тупни илдизи билан кавлаб олиб йўқотиш, дарахт ўрнини 1%-ли формалин эритмаси билан зарарсизлантириш лозим.

Элёр УСМОНОВ,

Наманган вилояти ўсимликлар карантини давлат инспекцияси инспектори

Энг кўп ўқилганлар

Календарь