Қисқа сатрларда

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Намангандаги бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

28 March, 2024, 04:48

Қишлоқ хўжалиги

КОМСТОК ҚУРТИНИНГ ЗАРАРИНИ БИЛАСИЗМИ?

  • 21.Января.2021
  • 1830

Карантин хизмати огоҳлантиради

Комсток қурти тенг қанотлилар (Homoptera) туркумининг мумсимон қуртлар (Pseudococcidae) оиласига мансуб бўлиб, у 300 хил турдаги ўсимликни зарарлаши мумкин.

Мевали дарахтлардан анор, беҳи, олма, нок, шафтоли, шунингдек, тутларга жиддий зарар келтиради.

Улар дарахт танаси, шохлари ва баргларида катта-катта гуруҳ бўлиб жойлашади ва дарахт ширасини сўриб олиб, унинг дармонини қуритади ва ўсишини заифлаштиради. Кучли зарарланган дарахтларда шишлар пайдо бўлиб, ёш новдалар қурийди ва барглари тўкилади.  Комсток қурти ўсимликнинг, гуллари меваларига зиён етказиб, 5-6 см чуқурликдаги тупроққа кириб, илдизларнинг юқори қисмини ҳам сўради.

Айрим ҳолларда 40 см.гача чуқурликда учрайди. Қуртлар одатда баргнинг пастки томирлари бўйлаб озиқланади.  Комсток қурти тут дарахтига катта зарар келтиради. Зарарланган тут барглари сарғаяди ва хазонга айланиб тўкилади.  Комсток қуртининг чиқиндиси билан ифлосланган тут барглари ипак қурти учун зарарли ҳисобланади.

Анор мевасининг косачаси комсток қурти ва унинг тухумини яхши ривожланишида қўл келади ва ҳосилдорликни кескин камайтиради.

Биоэкологияси: Ўзбекистонда комсток қурти бир йилда уч марта насл беради, қисман тўртинчи марта ҳам насл тарқатади. Лекин совуқ тушиши билан тўртинчи насл қирилиб кетади.

Комсток қурти тухум босқичида қишлайди. Бир урғочи қурт 250 дан 600 донага қадар сарғиш-зарғалдоқ тусдаги тухумни мумсимон оқ қопчиққа ташлайди. Бу қопчиқни урғочи қуртнинг мум ажратувчи безлари ясаб чиқаради. Учинчи насл сентябр-декабр ойларида қишлаш учун тухум ташлайди. Бу мумсимон қопчиқлар ёздагиларига нисбатан сертук ва зичроқ бўлади.

Бир авлодининг ривожланиши ҳароратга қараб 42 кундан 65 кунгача давом этади.

Ўзбекистон шароитида комсток қурти биринчи авлодининг ривожланиши апрел ойининг бошидан май ойининг охиригача давом этади, иккинчи авлоди май ойининг ўрталаридан июл ойининг бошигача, учинчи авлоди эса июл ойининг бошидан сентябр ойининг ўрталаригача давом этади. 

Урғочи комсток қурти бутун ҳаёти давомида уч марта туллайди. Ҳароратга қараб, биринчи ёшдаги қуртларнинг ривожланиши 12-16 кун давом этади. Туллашдан сўнг биринчи кунлар кўпчилик қуртлар ташлаган пўстлари яқинида озиқланади, сўнгра 5-7 кун дайдиб юради. Бу жараён август ойининг охирида, айниқса кечалари ҳароратнинг пасайган вақтида содир бўлади.

Муроджон ДАДАБОЕВ,

Наманган вилояти Ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси инспектори

Энг кўп ўқилганлар

Календарь