Қисқа сатрларда

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

18 April, 2024, 10:26

Қишлоқ хўжалиги

КОСОНСОЙДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ РИВОЖИ ҚАНДАЙ?

  • 29.Апреля.2020
  • 1419

Президент Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олдида турган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселекторида берилган топшириқларни сўзсиз таъминлаш мақсадида Косонсой туманида ҳам мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш, ушбу тармоқларда ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш бўйича аниқ ҳисоб-китоблар қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бугунги кунда туманимизда 208 400 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, туман аҳолисини мева-сабзавотга, ун, гўшт ва бошқа озиқ-овқат истеъмол маҳсулотларига бўлган талабни тўла қондириш, шунингдек, истеъмолдан ортиғини республика ички бозорларига, қайта ишлаш корхоналарига ҳамда экспортга йўналтириш мақсадида, маҳсулотлар етиштиришнинг аниқ ҳажмлари қишлоқ хўжалиги корхоналари, деҳқон ва аҳоли томорқа хўжаликлари кесимида белгилаб олинди.

Таҳлиллар натижасида юқоридаги маҳсулотларнинг (сутдан ташқари) барчаси ортиғи билан етиштирилиши имконияти борлиги маълум бўлди.

Боиси, туман ҳудудларидаги сабзавот, картошка ва бошқа турдаги озиқ-овқат экинлари экиладиган ер майдонларини фермерлар ҳамда деҳқон хўжаликлари, томорқа ерлари кесимида ўтган йил амалда экилган ерга нисбатан 400 гектардан ортиқ экиш имконияти мавжуд.  Ташкил этилган мева-сабзавотчилик кооперативлари орқали уруғлик, кўчат ва бошқа ресурслар таъминотини тизимли ташкил этган ҳолда тўлиқ экин экилишини таъминланади.

Шунингдек, жами 266 гектар ер майдонларини фойлаланишга киритиш, сув ва бошқа ресурслар таъминотини амалга ошириш ҳисобига сабзавот, картошка, дуккакли ва мойли экинлар экишни ташкилланмоқда.

Туман бўйича 3 та мелиоратив тик қудуқлар ҳамда 27 та суғориш тик қудуқларини ковлаш, ер майдонларининг сув таъминоти ҳолатини яхшилаш ҳисобига ушбу майдонларда қўшимча сабзавот, картошка ва бошқа турдаги озиқ-овқат экинлари етиштириш имконияти яратилмоқда.

Мева-сабзавотчилик кооперативларини ташкил этиш борасида туман прокурорига бриктирилган секторда “Ёшлик замин-М” кооперативи томонидан Ўзбекистон МФЙ ҳудудидан ер майдони ажратилиб, 10 гектар майдонида интенсив усулдаги узумзорни ташкил этиб, 50 нафар кам таъминланган хонадонларга 20 сотихдан ажратилиши ҳамда 2 гектар майдонда гидропоника усулида иссиқхона барпо этилмоқда.

2020-2021 йиллар давомида умумий қиймати 321,0 млрд. сўм бўлган қишлоқ хўжалигига оид лойиҳаларни амалга оширишга киришилди.

Жумладан, 5 та лойиҳада 23 гектар майдонда иссиқхоналар барпо этиш, 8 та лойиҳада четдан 1318 бош наслли қорамоллар олиб келиш, 13 та лойиҳада 490 минг бош паррандачилик хўжаликларини ташкил этиш ва 2 та лойиҳада 7 гектар майдонда сунъий ҳавзаларда балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш юзасидан манзилли дастурлар белгилаб олинди.

Шундан йирик лойиҳалардан “Isparon livestock ang greenhaus” фермер хўжалиги томонидан жорий йилда 800 бош қорамол боқишга ихтисослашган чорвачилик комплексини барпо этиш, "Кosonsoy dry fruits" МЧЖ томонидан умумий қиймати 190,0 млрд. сўмни ташкил этадиган замонавий мева сабзавотларни  ўстириш, сақлаш (замонавий музлаткичлар) ва қайта ишлаш, ёш болалар овқати, иссиқхоналар яратиш  агрокластерини ташкил этиш ҳисобига аҳолининг озиқ-овқатга бўлган талабини қондириш, ички истеъмол бозорларини таъминлаш, шунингдек, маҳсулотлар экспортини амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, нарх-наволарнинг барқарорлигини сақлаш юзасидан белгиланган бу каби чора-тадбир ўз муддатида сифатли амалга оширилиши юртимимиз, хусусан туманимиз халқи фаровон, тўкин-сочин ҳаёти гаровидир. Мазкур ишларни амалга оширишда қонунийликни таъминлаш бизнинг асосий вазифамиздир.

Хуршид ЗОКИРЖОНОВ,

Косонсой туман прокурори ёрдамчиси  

Энг кўп ўқилганлар

Календарь