Қисқа сатрларда

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Намангандаги бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

28 March, 2024, 06:56

Қишлоқ хўжалиги

МИНГБУЛОҚ ТУМАНИДА ЙИЛЛИК РЕЖА БАЖАРИЛДИ

  • 15.Октября.2019
  • 1113

Мингбулоқликлар вилоятда биринчи бўлиб давлатга пахта етказиб бериш шартномавий режасини шараф билан уддаладилар.

Тумандаги 12916 гектар майдонда пахтанинг «Андижон-35», «Андижон-36», «Порлоқ», «С-65-24» каби навларини етиштирган 239 та фермер хўжалиги қабул пунктларига 31500 тоннадан зиёд ҳосил топширди ва пахта хомашёси етказиб бериш бўйича йиллик шартнома режаси ортиғи билан бажарилди.

Қўлга киритилган ғалабага «Истиқбол», «Хоразм», «Гигант», «Фарғона», «Гулистон», «Наманган» ММТПлари ҳудудларидаги фермер хўжаликлари муносиб ҳисса қўшди. Тумандаги 150 тадан кўпроқ хўжалик режани 110-150 фоиздан ошириб бажаришга муваффақ бўлди.

- Ҳали 1200 гектардан ошиқроқ майдонда биринчи терим, 12000 гектар пахтазорда иккинчи терим ҳосили турибди. Бу албатта, Президентимиз, республика Ҳукумати томонидан бошқа соҳалар қатори қишлоқ хўжалигига, айнан пахтачиликка кўрсатилаётган катта эътиборнинг натижасидан деб биламан. Мақсадимиз Оллоҳ берган бу барокатли ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмай тез ва сифатли териб топшириш, эл олдида сўзида устувор мингбулоқликларнинг юзини ёруғ қилишдир, - дейди туман ҳокими вазифасини бажарувчи Нуршод Худойбердиев.

Равшанбек МИРЗАОЛИМОВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь