Қисқа сатрларда

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

19 April, 2024, 10:04

Қишлоқ хўжалиги

НАМАНГАНДА ҒАЛЛА ЎРИМИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

  • 05.Июня.2021
  • 875

Бу йил вилоятимизда 1600 та фермер хўжаликлари томонидан 67750 гектар майдонда 470,8 минг тонна ғалла ҳосили етиштириш, шундан 169 минг тоннасини давлатга сотиш, 16,9 минг тоннасини уруғлик учун олиш режалаштирилган. Айни кунларда 6300 гектар майдон ўримга тайёр. Айниқса, Поп туманида умумий буғдойзорларнинг деярли ярми комбайнларга маҳтал.

Тўрақўрғон туманидаги “Қўрғонча оқ олтини” фермер хўжалигида вилоят ғаллазорларида ўрим-йиғимни бошлашга старт берилди. Унда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.

Вилоят раҳбари мутахассислар ва қишлоқ хўжалигида узоқ йиллар тажриба тўплаган оқсоқоллар билан биргаликда етиштирилган буғдойнинг сифати, бошоқларнинг бўлиқлигини кўздан кечирди. Шу ернинг ўзида мавсумни кўнгилли ва уюшқоқлик билан ўтказишни ният қилиб, дуои фотиҳа қилинди. 

Тўрақўрғон туманида 91 нафар фермер 4880 гектар майдонда 14110 тонна сара дон етказиб беришга аҳд қилган. 22 та комбайн мавсумга шай.

Вилоят ҳокими мутасаддиларга ғаллани нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш, ҳосилдан бўшаган майдонларни сомон қолдиқларидан тозалаб, зудликда ҳайдовни ўтказиш ва кузги экинларни экиш лозимлигини таъкидлади.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь