Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

24 April, 2024, 02:51

Қишлоқ хўжалиги

ОМБОРЛАРДАГИ МАҲСУЛОТЛАРНИ САҚЛАШДА ФУМИГАЦИЯНИНГ АҲАМИЯТИ

  • 30.Января.2021
  • 1271

Наманган вилояти Ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси огоҳлантиради

Маълумки, ҳар бир хонадон эгаси истеъмол учун зарур бўлган мева-сабзавотлар, полиз ва бошқа зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини яратиш ва уларни безарар сақлаш ҳаракатида бўлади.

Айниқса, картошка, сабзи, пиёз, гурунч ва дуккакли маҳсулотларни  сақлаш учун кўплаб харид қилинади. Бу маҳсулотларни куз-қиш ойларида сифатли сақланишида уларга зарар етказадиган турли хил ҳашарот, зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш алоҳида ўрин тутади.

Айни кунларда Ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси ходимлари томонидан аҳолига зарур кўмак ва маслаҳат бериш ҳамда омборларидаги маҳсулотларни ҳимоя қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон шароитида маҳсулотлар ертўла (подвал) ва алоҳида хоналарда сақланади.

Барча турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш давомида уларга кемирувчи зараркунандалар – сичқон, каламуш, донхўр ва бошқа ҳашаротлар жиддий зиён келтиради.

Кузатувлар натижасида маҳсулотларни омбор ва махсус хоналарда сақлаш жараёнида уларнинг 50-60 фоизи юқорида санаб ўтилган зараркунандалар таъсири оқибатида яроқсиз ҳолга келганлиги аниқланган.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатли сақлашда авваламбор, маҳсулот жойланган омбор ва биноларни зараркунандаларга қарши чоралар кўриш (фумигация) алоҳида ўрин тутади. Бу борада инспекциянинг шаҳар ва туманларига бириктирилган мутахассисларига аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича алоҳида вазифалар юклатилган.

Хонадонлардаги маҳсулот сақланадиган омборларни зарарсизлантириш учун инспекцияда махсус гуруҳ фаолият олиб бормоқда. Бу гуруҳ мутахассисларига мурожаат қилинганда улар жойларга чиқиб, омбор ва биноларни зарарсизлантириш ишларини хавфсиз амалга оширадилар.

Яна бир муҳим жиҳат, бозорлардан кўчатлар, картошка ёки сабзавот уруғлари харид қилаётган фуқаролар, фермер хўжалик раҳбарлари ва томорқа эгалари унинг тозалигини тасдиқловчи тегишли лаборатория хулосаси, кўчатлар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари учун карантин-фитосанитар сертификатларини талаб қилсалар, мақсадга мувофиқ бўлади.

Я. ТУРСУНБОЕВ,

Наманган вилояти Ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси инспектори

Энг кўп ўқилганлар

Календарь