Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 12:34

Қишлоқ хўжалиги

Поп боғларида ўрик пишди

  • 04.Мая.2022
  • 685

Наманган вилояти Поп тумани ҳудудида йиллар давомида бўш ётган дашт ерларда яратилган интенсив боғлар нафақат эртаки, балки экспортбоп сархил мевалар етиштириш имконини бермоқда. «Нуран.уз» мева-сабзавотчилик кластери тасарруфидаги боғларда шу кунларда ўриклар тилларангга кириб, бол йиққан.

Кластер ташкилотчилари томонидан 4 та қудуқ қазилиб, 102 гектар майдонга Испания давлатидан келтирилган эртапишар, ҳосилдор ўрик, шафтоли, наъматак навлари экилган эди. Улар томчилатиб суғориш орқали парваришланмоқда. Кўчатларнинг аксарияти ҳосилга кирган. Худди шундай, апрелнинг охирига келиб пишган ўриклар айни пайтда корхона ишчилари томонидан йиғиштириб олиниб, ҳосилнинг асосий қисми ташқи бозорга — оссия, Қозоғистон, Қирғизистон, БАА, Корея давлатларига юборилмоқда.

— Ҳозирда 450 нафар мавсумий, 45 нафар доимий ишчи ўрни яратган «Нуран.уз» мева-сабзавотчилик кластерининг истиқболли лойиҳаси ўз натижасини бера бошлади, — дейди Наманган медиа департаменти раҳбари Анвар Икромов. — Буни, жумладан, поплик миришкорлар жорий йилда ўрикнинг ўзидан 600 тонна атрофида ҳосил олиш ва чет давлатларга экспорт қилишни режалаштирганида ҳам кўриш мумкин.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».

Энг кўп ўқилганлар

Календарь