Қисқа сатрларда

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Намангандаги бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

28 March, 2024, 04:13

Қишлоқ хўжалиги

ТЎРАҚЎРҒОНЛИК УСМОНЖОН ФОЗИЛОВ УЗУМЧИЛИКДАН 400-500 МИЛЛИОН СЎМ ДАРОМАД ОЛМОҚДА

  • 13.Июля.2021
  • 1026

Туманда 1300 гектар токзорлар мавжуд бўлиб, шундан 900 гектарида узумнинг турли навлари ҳосилга кирган ва улар пишиб етилиш арафасида. “Ризамат ота” навли узум эса бугун пешма-пеш харидорларга етказиб бериляпти.

Калвак маҳалласида яшовчи Усмонжон Фозилов ҳам уста боғбонлардан. У икки ва тўрт гектар майдондаги боғида сархил узум етиштирмоқда. Йиллик даромади 400-500 миллион сўмни ташкил этади. Шу билан биргаликда “Шоҳидон нурли диёри” ММТП ҳудудидаги қирлик массивдан 230 гектар ерни ўзлаштириб, ўрик, шафтоли ва узум кўчатларини экди ва дастлабки даромадни ола бошлади.

Бугун вилоят прокурори Жаҳонгир Ҳотамов, туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамовалар Усмонжон аканинг файзли боғида бўлишди. Президентимиз раислигида узумчиликни  ривожлантириш бўйича ўтказилган селектр йиғилишида белгилаб берилган вазифалар тўғрисида суҳбат қурилди. Боғбон келгуси йилда логистика маркази ташкил этиш ва ҳосилни қайта ишлаб, хорижга экспорт қилиш мақсади борлигини билдирди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь