Қисқа сатрларда

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

Наманганда АйТи соҳаси ривожланишнинг янги босқичига чиқди

16 April, 2024, 06:22

Қишлоқ хўжалиги

ЎҒИТЛАРНИНГ ТАРКИБИ ВА ХОССАЛАРИ

  • 29.Марта.2021
  • 1841

Қишлоқ хўжалигига етказиб берилаётган минерал ўғитлар ассортименти юқори сифатли концентрат ўғитлар ишлаб чиқаришни ошириш ҳисобига кўпайтирилади.

Ишлаб чиқариладиган ўғитларнинг умумий миқдорида, таркибида керакли озиқ элементларини тўлиқ сақлайдиган концентрат, комплекс ва донадор ўғитлар салмоқли ўрин эғаллаши керак. Бу хилдаги ўғит­лардан кенг фойдаланиш қишлоқ хўжалигини ўғитларни ерга солиш олдидан аралаштиришдек оғир меҳнатдан озод қилади ва аралаш ўғитларни механизмлар ёрдамида сифатли қилиб ерга солиш имконини беради. Буларнинг ҳаммаси ўғитлардан фойдаланишда меҳнат унумдорлигини кескин ошириш ва деҳқончилик маданиятини юксалтириш учун шароит яратади.

Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалигига, асосан, таркибида битта озиқа элементи бўлган қаттиқ минерал ўғитлар етказиб берилмоқда. Бу хилдаги оддий ўғитлар бир томонлама бўлиб, уларга азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар киради. Бундан ташқари, саноатимиз қишлоқ хўжалиги учун таркибида икки ва ундан ортиқ озиқ элементи сақлайдиган комплекс мураккаб ўғитлар (аммофос, нитрофоска) етказиб бермоқда. Ўғитларнинг тури ва шаклини танлаш, дозасини белгилаш, сақлаш ва қўллашда уларнинг кимёвий таркибини, озиқ элементлари ва айрим физик хоссаларини ҳисобга олиш керак бўлади.

Қаҳрамон НИЗОМОВ,

Наманган вилояти ўсимликлар карантин Давлат инспекцияси инспектори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь