Қисқа сатрларда

Анъанавий «Гуллар фестивали» ўтказилиш санаси маълум қилинди

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

29 March, 2024, 11:36

Иқтисодиёт

«AKD GROUP» КОМПАНИЯСИ НАМАНГАНДА ИККИ ЙИРИК ЛОЙИҲАНИ МОЛИЯЛАШТИРАДИ

  • 13.Июля.2021
  • 829

Покистоннинг энг йирик молиявий конгломерати “AKD Group” компанияси Наманганда икки йирик лойиҳасини бошлайди.

Шу муносабат билан вилоят раҳбари Шавкат Абдураззоқов Покистонлик инвесторлар билан учрашди.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган мулоқотда “AKD Group” компанияси томонидан иккита йирик лойиҳалар муҳокама қилинди.

Жумладан, “AKD Group” компанияси ва Наманган вилоят ҳокимлиги ўртасида Наманган шаҳрида барпо этилаётган “Smart City” лойиҳасини молиялаштириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Шунингдек, минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича жорий йил 23-30 июнь кунлари вилоят ҳокимининг ўринбосари Окибжон Иномов бошчилигидаги делегация Покистон Ислом Республикасининг Лаҳор ва Карачи шаҳарларига расмий ташрифлари давомида келишилган ва имзоланган лойиҳа таклифлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, истиқболда Наманганда текстиль соҳасида фаолият юритиш жуда салоҳиятли ҳисобланади, биз келгуси лойиҳаларимизда текстиль соҳаси бўйича шартномалар имзолаймиз, деди AKD Group Holdings бош директори Насир Ризван Ҳашми.

Мулоқот давомида мазкур лойиҳани амалга оширишни янада жадаллаштириш, янги лойиҳаларда ҳамкорликда иш олиб борилиши, Покистон Ислом Республикасининг Панжоб ҳамда Наманган вилоятлари биродар вилоятлар муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатларини тараққий топтириш бўйича келишиб олинди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь