Қисқа сатрларда

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Намангандаги бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

28 March, 2024, 06:45

Иқтисодиёт

"АЙРИМ ТУРДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУН МАЪҚУЛЛАНДИ

  • 24.Апреля.2021
  • 825

Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган “Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлашнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади глобал коронавирус пандемияси давом этаётган бугунги кунда республикамиз аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини кафолатли таъминлаш ҳамда нарх-наволар асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймасликдан иборатдир.

Мажлисда таъкидланганидек, кунгабоқар уруғи ва ёғи бўйича ташқи бозорларда шаклланаётган салбий баҳо кўрсаткичлар мамлакатимиз ички бозоридаги нарх-навога ва ижтимоий ҳолатга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Буни мамлакатимиз истеъмол бозорида ўсимлик ёғига бўлган йиллик ўртача 460 минг тонна эҳтиёжнинг тахминан ярми импорт ҳисобидан қопланишидан ҳам кўрсак бўлади.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотида ҳам 2021 йил март ойида дунё бўйича ўсимлик ёғи ўртача нархи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 86 фоизга, жорий йил бошига нисбатан эса 21 фоизга қимматлашгани қайд этилган.

Мамлакатимизга 70 фоиз кунгабоқар ёғи импорт қилинадиган Россия Федерациясида бир тонна кунгабоқар ёғи нархи 2020 йил декабрь ойида ўртача 900 долларни ташкил этган бўлса, 2021 йил март ойида 1 250 долларгача ёки 39 фоизга ошган.

Шу билан бирга, Россия томонидан жорий йил 1 сентябрдан бир йил муддатга кунгабоқар ёғини экспорт қилишда бож тўловининг жорий қилиниши ҳам назарда тутилган.

Ушбу ўзгаришлар таъсири натижасида ўтган бир йил давомида мамлакатимизда кунгабоқар ёғи нархи ўртача 38 фоизга қимматлашган.

Юзага келган ушбу ҳолатда мамлакатимиз ички бозорларида ўсимлик ёғи нархи кескин ошишининг олдини олиш мақсадида мазкур Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартиш киритилиб, унга кўра 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар:

– мамлакатимиз ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш ҳамда;

– ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича маблағлар айланмаси қўшилган қиймат солиғидан озод қилинмоқда.

Қолаверса, 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда:

кунгабоқар ва пахта уруғлари, кунгабоқар ёғи ва пахта ёғи маҳсулотларига нисбатан мазкур Қонун билан экспорт божи жорий этилмоқда.

Мазкур Қонуннинг маъқулланиши орқали мойли экинлар экилиши устидан ҳам қатъий мониторинг ўрнатилиши кутилмоқда.

Сенаторлар томонидан ушбу Қонун маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь