Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

24 April, 2024, 08:54

Иқтисодиёт

ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧНИ ҚИЁСЛОВДАН ЎТКАЗМОҚЧИМИЗ? ЭНДИ БУНИНГ УЧУН ПУЛ ТЎЛАМАЙСИЗ!

  • 02.Марта.2020
  • 960


- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улаш тартибини соддалаштириш ва бизнес муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

- Ҳужжатга мувофиқ, 2020 йил 1 мартдан бошлаб барча истеъмолчиларга ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслашдан ўтказиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотларга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди.

- Хўш, бунинг қандай афзаллиги бор?

- Гап шундаки, юқоридаги тартибда мурожаат қилинганда, қиёслашдан ўтказиш бўйича барча харажатлар мазкур ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.

- Албатта, бу — автоматлаштирилган тизим доирасида ўрнатилган замонавий приборларга тегишли! У ҳолда мазкур тизимга мос келмайдиган эскича ҳисоблагичлар эгалари қандай йўл тутишлари керак?

- Қарорда бу масала ечими ҳам аниқ кўрсатилган: янги тизимга мос бўлмаган приборлар энди қиёсловдан ўтказилмайди! Аксинча, автоматлаштирилган тизимга мос келувчи ҳисоблагичларга алмаштирилади.

- Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам қиёсловдан ўтказиш мумкинми?

- Мумкин, фақат биргина ҳолатда! Яъни истеъмолчи мурожаатига кўра, ҳисобга олиш ускунасининг созлиги ёки қўллашга яроқлилиги, метрологик тавсифлари бўйича мунозарали саволлар туғилганда!

Яна бир гап. Ҳукумат қарорига мувофиқ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш дирекцияси” МЧЖ мазкур АЖнинг филиалига айлантирилди. Ушбу ташкилот энди штат жадвалини кўпайтириш йўли билан қайта ташкил этилади.

Дарвоқе, ҳужжатда айтилишича, яқин истиқболда электр таъминоти тизимига уланиш тартибларини соддалаштириш ва муддатларини қисқартириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилмоқда.

ЎзА

Энг кўп ўқилганлар

Календарь