Қисқа сатрларда

СВЕРДЛОВСК ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ТАШРИФИ

ҲАР БИР ТАДБИРКОРГА – КЎМАКДОШ, ЕЛКАДОШ ВА МАДАДКОРМИЗ!

ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ НАМАНГАНДА ИП-КАЛАВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ҚУРАДИ

ЯПОНИЯЛИК ИНВЕСТОР НАМАНГАНДА ХУСУСИЙ МАКТАБ ОЧАДИ

3400$ ЭВАЗИГА «ЁРДАМ»

28 September, 2018, 04:57

Иқтисодиёт

ЭНГ РИВОЖЛАНГАН МАМЛАКАТЛАРДА ҲАМ ҚҚС ПАСАЙГАНИНИ КЎРМАГАНМАН!

  • 15.Ноября.2019
  • 17

Мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилаётган шарт-шароитлар уларнинг эркин фаолият олиб боришларини таъминлабгина қолмасдан иқтисодиётнинг жадал суръатларда ривожланишига хизмат қилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар ортида ҳам шубҳасиз аҳоли турмуш фаровонлигини оширишдек эзгу мақсадлар мужассам бўлганини кўриш мумкин. Кейинги икки йилда бу борада кескин бурилишлар ясалдики, хусусий секторнинг иқтисодиётдаги, истеъмол бозоридаги ўрни мустаҳкамланиб, улуши ортиб бормоқда.

Президентимиз томонидан имзоланган фармонига кўра, қўшилган қиймат солиғи миқдорининг 20 фоиздан 15 фоизга туширилгани тадбиркорлар учун айни муддао бўлди. Бу оқилона ислоҳот самараси яқин йиллар ичида кўзга ташланади. Буни оддий мисол билан тушунтирадиган бўлсак, бир йилда 5 фоизлик солиқ маблағларининг ҳисобида қолаётгани оддий тадбиркор учун етарли маблағнинг тежалиши демакдир. Бу яна янги лойиҳалар тузиш, янги йўналишлар жорий этиш, юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни аҳоли учун қулай нархларда сотиш, янги иш ўринлари яратиш имконини беради.  Негаки, тадбиркор солиқни қанча кам тўласа, аввало даромадини яширишга уринмайди, ҳалол меҳнат қилади, истеъмол бозоридаги нархлар ҳам ўз-ўзидан пасаяди.

Мен ўзим жуда кўп чет эллик ҳамкорлар билан мунтазам иш олиб бораман. Шу кунларда Словакия давлатидаги ишбилармонлар билан янги лойиҳа устида музокара қиляпмиз. Бизга маълумки, қайсидир мамлакатга сармоя киритадиган бизнесмен аввало, ўша давлатнинг қонунларини, унга амал қилинишини, солиқ кодексларини пухта ўрганиб чиқади. Маъқул тушсагина ҳаракат бошлайди. Шу жиҳатдан олиб қараганда, Ўзбекистонга келаётган инвесторлар оқимининг кўпайиб бораётгани бевосита бизнинг юртда Президент бошчилигида тадбиркор манфаати ҳар томонлама ҳимоя қилинаётганлигида. Чунки, сир эмас, бизнесмен кўп маблағ топишни, ўзини ҳам, халқини ҳам бой қилишни хоҳлайди. Бундан ташқари, кузатиб бораманки, ҳозиргача ҳатто энг ривожланган мамлакатларда ҳам ҚҚС пасайганини эшитмаганман, кўрмаганман. Мазкур ҳужжат чет эллик инвесторларни мамлакатимизга қизиқишини янада кучайтириб, юртимизда корхоналар, заводлар қуриш таклифларини кўпайтиришга даъват этади.

Президентимизнинг бир жуда ўринли гаплари бор: тадбиркор бой бўлса, юрт бой бўлади. Тадбиркор халқ учун хизмат қилади. Солиқ юкининг камайтирилиши эса юртимиз тараққиётини белгиловчи омиллардан биридир.

Носирбек АБДУЛЛАХОНОВ,

“ANAMED” диагностика клиникаси  раҳбари,

“Дўстлик” ордени соҳиби.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь