Қисқа сатрларда

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

20 April, 2024, 12:56

Иқтисодиёт

Фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари маъмурий суд ҳимоясида

  • 22.Марта.2022
  • 528

Вилоят божхона бошқармасида тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда божхоначилар иштирокида «Фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари маъмурий суд ҳимоясида» мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.
Вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари И. Жалолов тадбир мазмун-моҳиятига тўхталди.
Наманган туманлараро маъмурий суди раиси О. Зиявитдинов, вилоят маъмурий суди судьяси У. Нишонова, туманлараро маъмурий суд судьялари Ф. Мадраҳимов ва Н. Тожиева Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги «Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳияти кенг ёритиб берилди.
Жумладан, мазкур ҳужжат билан маъмурий суд ишларини юритишни «суднинг фаол иштироки» тамойили асосида амалга ошириш, маъмурий суднинг судловига тааллуқли ишлар доирасини кенгайтириб, фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга унга сабабий боғланишда бўлган зарарни ундириш талабини ҳам билдириш ҳуқуқини бериш ҳамда бундай талабларни кўриб чиқишни маъмурий судлар ваколатига ўтказиш белгилаб қўйилди.
Шунингдек, тадбирда сўзга чиққанлар суд қарори ижроси муқаррарлигини таъминлаш, ижро институтини янада такомиллаштириш мақсадида маъмурий суднинг ҳал қилув қарорлари давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан ижро қилинмаган тақдирда, маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмларини жорий қилиш ҳақида гапириб ўтишди.
Ўқув-семинар савол-жавобларга бой бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

Равшанбек АСҚАРОВ,
вилоят божхона бошқармаси масъул ходими.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь