Қисқа сатрларда

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

20 April, 2024, 07:55

Иқтисодиёт

МАҲАЛЛИЙ ЭКСПОРТЧИ КОРХОНАЛАРГА ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАР БЕРИЛДИ?

  • 01.Марта.2021
  • 853

Республика экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг «2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2021 йил 1 апрелдан маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланди. 
Шунингдек, қарор билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари ва алоқадор вазирликлар раҳбарлари зиммасига:
– барқарор ўсишни таъминлаш, экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ташқи бозорларга узлуксиз етказиб берилишини ташкил қилиш, экспортчи ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича ташкил этилган тизимнинг самарали фаолият юритиши;
– экспортни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида бюджетдан молиялаштириш, экспортчи ташкилотларга қонунчиликка мувофиқ солиқ имтиёзлари, преференциялар ва субсидиялар бериш;
– экспортчи ташкилотларни шартнома мажбуриятларига мувофиқ электр энергияси ва табиий газ билан узлуксиз таъминлаш;
– қишлоқ хўжалиги хом ашёсини ишлаб чиқаришнинг самарали тизими яратилишини таъминлаш, озиқ-овқат саноати маҳсулотлари экспортини кенгайтириш, республика ҳудудларида тўлиқ ишлаб чиқариш циклига эга йирик агросаноат кластерларини барпо этиш, рақобатбардош мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича замонавий интенсив боғлар ва иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш;
– экспортчи ташкилотларни ҳаракатланувчи таркиб билан узлуксиз таъминлаш, авиа парки ва темирйўл ҳаракатланувчи таркибини кенгайтириш, шунингдек, қўшни давлатлар ҳудуди орқали экспорт ва транзит юкларининг эркин ҳаракатланишини ташкил қилиш ҳамда экспорт ва транзит юк ташувлари соҳасида тариф сиёсатини оптималлаштириш;
– Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарининг маҳаллий экспортчи ташкилотларга хорижий ҳамкорларни топиш ҳамда экспорт шартномаларининг имзоланишини таъминлаш бўйича фаолиятини ва дипломатик қўллаб-қувватлашнинг бошқа чора-тадбирларини мувофиқлаштириш;
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига эса мева-сабзавот ва саноат маҳсулотларининг экспортчи ташкилотларига ишлаб чиқариш омиллари ҳамда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлашда кўмаклашиш бўйича шахсий масъулият юклатилди.

Мўминжон УМАРОВ,
Алимардон ИНОМОВ,
Наманган туманлараро иқтисодий суди судьялари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь