Қисқа сатрларда

Анъанавий «Гуллар фестивали» ўтказилиш санаси маълум қилинди

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

29 March, 2024, 03:12

Иқтисодиёт

МИБ: фаолият сарҳисоб қилинди

  • 07.Февраля.2023
  • 706

МИБ вилоят бошқармасида ташкил этилган матбуот анжуманида 2022 йилда суд ва бошқа органлардан келаётган ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

Бошқарма бошлиғи Бекзод Мирзааҳмедов  ҳисобот даврида 3 трлн. сўмлик 293 мингга яқин ҳужжатлар ижроси таъминланганига эътиборни қаратди. Солиқ ундирувлари бўйича 1 трлн. 54 млрд. сўмлик ҳужжатлар ижро қилинди. 

Янги ташкил этилган туманлараро бўлими томонидан 2022 йилда 44456 та (15 млрд. сўмлик) ҳужжатнинг ижроси таъминланди.
Банк ундирувлари бўйича мавжуд ҳужжатларнинг 1 трлн. 239 млрд. сўмлиги тамомланиб, 439 млрд. сўм маблағ банклар фойдасига ундириб берилган. Шунингдек, 241 млрд. сўмлик 290 та гаровдаги мулк савдога чиқарилиб, банклар фойдасига йўналтирилди.
Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. «Дафтарлар» билан боғлиқ жамғармаларга 48,6 млрд. сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,4 млрд. сўм кўп маблағ йўналтирилди. Алиментдан қарздорлардан 104 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилди. 

Олиб борилган кенг қамровли тушунтириш ишлари натижасида 5164 та оила яраштирилган, алимент тўловчиларнинг 2349 нафари ишга жойлаштирилди.

Келиб тушаётган мурожаатларни камайтириш мақсадида, ҳудудий бўлим бошлиқлари томонидан ҳафтанинг ҳар шанба куни жойлардаги маҳаллаларда сайёр қабуллар ташкил этилиб, келиб тушган мурожаатлар ижроси бошқарма томонидан назорат олиб борилмоқда.

Матбуот анжумани давомида иштирокчилар соҳага оид саволларга атрофлича жавоб олишди.  

Энг кўп ўқилганлар

Календарь