Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 07:38

Иқтисодиёт

НАМАНГАН ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ПАЛЛАСИДА

  • 27.Апреля.2020
  • 910

Пандемия даврида иқтисодий инқирозга қарши кескин чоралар кўришда Наманган ўз тажрибасига суяниб ташқи савдода олиб бораётган ҳаракати  эътирофга сазовор.

Эпидемия ўчоғи бўлган Ухан шаҳрида вирус тарқалганидан буён Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан хавфсиз импорт ва экспорт ишлари белгиланган тартибда олиб борилмоқда. Халқаро савдо майдонида вилоят жорий йилнинг биринчи чораги давомида қарийиб 147 миллион АҚШ доллар ташқи савдо айланмасига эга. Вилоятда шу давр мобайнида 82,5 миллион АҚШ долларлик импорт товарлари расмийлаштирилди. Бу кўрсаткич ўтган йилги натижа 30 фоизга камайганини кўрсатади. Шундай бўлсада вилоят экспорт қилишда ўз тажрибасига таяниб юқори натижаларга эришмоқда. 2019 йилнинг шу ҳолатига кўра экспорт 29 фоизга ошиб, 64 миллион долларлик даромадга эришилди.

– Вилоятимизга кириб келаётган импорт товарларига нисбатан экспорт хажмининг ўсиб бориши бу айни синовли пайтда юқори натижа, – дейди вилоят божхона бошқармаси ходими Шуҳратжон Абдуқаҳҳоров. – Экспортга йўналтирилган маҳсулотларнинг 3,4 фоизи мева-сабзавот, 96 фоизи енгил саноат ҳамда бошқа товарлар хисобига тўғри келади.

Мамлакатимиз, жумладан, Наманганнинг иқтисодий салоҳиятини янада оширишга қаратилган савдо-сотиқ ишлари пандемия таъсирига қарамай хавфсиз ҳаракат доирасида олиб борилмоқда. Наманган вилояти коронавирус инфекциясига қарши кураш ишларини мувофиқлаштириш штаби таркибидаги божхона ишчи гуруҳи импорт товарларини олиб кирган 635 нафар юридик, 132 та жисмоний шахсларни постларда тезкор тиббий текширувдан ўтказишни таъминлади.

Божхона ходимлари ўзларининг шахсий хавфсизлигини  таъминлаган ҳолда юртдошларимизни чегара постлари орқали тўхтовсиз ўтишларини назорат қилиб бормоқда. 24 март кунига қадар Наманган халқаро аэропорти, Косонсой, Поп постларидан фуқароларни юртимизга кириб чиқишлари амалга оширилган. Март ойида 34 минг наманганликлар республика чегаралари орқали вилоятга кириб келган. Кунига ўртача  15 нафардан шахс бошқа вилоят ҳудудлари орқали юк автотранспортида Наманганга кириб келмоқда. Уларда тезкор тиббий текширувлар божхоначилар, вилоят СЭОМ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилиб, уй карантинига ёки махсус изоляцияга олинмоқда.

Халқимизни бирламчи эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида вилоятга олиб кирилаётган импорт маҳсулотлари – ун, картошка, шунингдек, тиббиёт буюмларини биринчи галда божхона постларида расмийлаштирилмоқда. Худди шундай амалий ишлар “Marrymed Farm” МЧЖ ҳамда соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий бўлимларида хориждан келтирилган импорт товарларни қисқа фурсат ичида белгиланган меъёрлар асосида рўйхатга олиб расмийлаштирилди. Ушбу ҳаракатлар натижасида тиббий буюмларни, дори-дармонларни ишлаб чиқаришга зарур бўлган хом-ашёларни олиб келинаётгани хизмат сифатини оширмоқда.

Улуғбек РЎЗИМАТОВ

Энг кўп ўқилганлар

Календарь