Қисқа сатрларда

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

19 April, 2024, 06:16

Иқтисодиёт

НАМАНГАНДА «СHANGAN» КИЧИК ЮК АВТОМОБИЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

  • 21.Июля.2020
  • 1138

Чуст тумани ҳудудида жойлашган “Наманган” эркин иқтисодий зонасида Хитойнинг Сhangan бренди остида кичик юк автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳаси бошланди.

Бунга бағишланган маросимда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди. 

Мазкур эркин иқтисодий зона Президентнинг 2018 йил 20 августдаги фармонига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, 681 гектар майдонни эгаллаган. Ҳозирда бу ерда умумий қиймати 601 миллион долларлик  18 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Улардан иккитаси — “Чуст текстиль” ва “Ифода агрокимёҳимоя” корхоналари аллақачон ўз фаолиятини бошлаган. 

Хитойнинг Сhangan брендига мансуб кичик юк автомобилларини ишлаб чиқариш “Хориждаги ватандошлар” лойиҳаси доирасида амалга оширилади. Ишлаб чиқаришга сўнгги 10 йил давомида Бирлашган Араб амирликларининг Ажман шаҳрида истиқомат қилиб келаётган асли наманганлик тадбиркор Жобирхон Ҳомидов томонидан 800 минг доллар, 2 миллион доллар хорижий инвесторлар улуши ва 3 миллион доллар банк кредити, жами 5,8 миллион доллар миқдорида инвестиция киритилмоқда. 

Namangan Сhangan Motors МЧЖ томонидан лойиҳанинг биринчи босқичида йилига 1800 та 1—1,5 тонна юк кўтарадиган 4 хил русумдаги автомобиллар ишлаб чиқарилади ва 120 киши иш билан таъминланади. Кейинги 3 йил давомида маҳаллийлаштиришни 50 фоизгача етказиш ва маҳсулотнинг учдан бир қисмини БАА ҳамда Марказий Осиё давлатларига экспорт қилиш кўзда тутилган. 

Тадбиркорнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистоннинг ўзида йилига 20 мингтагача шундай русумдаги автомобилларга эҳтиёж мавжуд. Яқин ва узоқ хориж бозорлари инобатга олинадиган бўлса, ишлаб чиқариш кўламини янада кенгайтириш имкониятларини чамалаш мумкин бўлади.  

— Namangan Сhangan Motors томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларга  ҳозирнинг ўзида талаб ва харидорлар етарли эканлиги кишини қувонтиради. Келгусида бу ерда эҳтиёт қисмлар тайёрланадиган бошқа корхоналар ҳам пайдо бўлиши ва яхлит мажмуа юзага келиши айни муддао бўлади, — деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров.  

Корхонада 2021 йилнинг биринчи чорагида илк автомобиллар ишлаб чиқарилиши бошланиши кутилмоқда.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь