Қисқа сатрларда

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

23 April, 2024, 06:18

Иқтисодиёт

Тадбиркорлар тингланиб, муаммоларга ечим топилмоқда

  • 09.Января.2023
  • 1004

Мамлакатимизда 2022 йилда бошланган «Янги Ўзбекистон – рақобатбардош  маҳсулотлар юрти» дастури  ўз самарасини бермоқда. Шу нуқтаи назардан вилоятимизда ҳам тадбиркорлик фаолиятини кенг оммалаштириш ва ишлаб чиқариш унумдорлигини янада юксалтириш йўлида  ишбилармонларга имконият ва имтиёзлар берилмоқда. 

Шунингдек, ташаббускорлар рисоладагидек фаолият юритиши йўлида ечимини кутаётган муаммолар, ҳал этилиши талаб қилинадиган масалалар учраб туришиям бор гап. Ишлаб чиқариш лойиҳалари соҳибларини қийнаётган тўсиқларни ўз ўрнида бартараф этилиши бугуннинг долзарб талабларидан биридир. Янги йилнинг биринчи иш куни – ҳафтанинг чоршанбасида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов тадбиркор ва хорижий инвес-торлар билан юзма-юз мулоқотда бўлди. Таъкидлаш жоизки, бундай учрашувлар вилоятимизда аллақачон анъанага айланган ва шунга мувофиқ, аввалги  мулоқотлардаги мурожаатлар ижобий ҳал этилганми йўқми, деган сўров вилоят раҳбарининг  доимий диққат марказида бўлади.

Бу сафар ҳам Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят бошқармасида хорижий инвесторлар, шаҳар ва туманлардан келган сармоядорларнинг арзи ҳоллари,   таклиф  ва  мулоҳазалари тингланди.  Бундан асосий мақсад эса – иш ўринлари ва маҳсулот  экспортини кўзлаб саъй-ҳаракат қилаётган бизнесменлар йўлидаги ғовларни ўз ўрнида бартараф қилишдан иборат. 
Юзга яқин илғор ташаббускорлар иштирок этган мулоқотда асослантирилган  муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

М. МАҒЗУМОВ.
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь