Қисқа сатрларда

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Намангандаги бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

28 March, 2024, 04:14

Иқтисодиёт

ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖИ ЙЎЛИДА

  • 29.Мая.2021
  • 721

Мамлакатимизда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида жорий йилнинг 21 апрель куни давлатимиз раҳбарининг «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2021 йил 1 майдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги қўшимча чоралари жорий этилди:
а) Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан:
Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган миқдордаги фоиз ставкаси билан кичик тадбиркорлик субъектларига миллий валютада бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация, унинг белгиланган миқдорларини сақлаб қолган ҳолда тақдим этилади;
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун кредит миқдорининг 75 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан ортиқ бўлмаган тижорат банклари кредитлари бўйича кафиллик берилади;
тадбиркорлик субъектларига банк кредитлари бўйича компенсация ва кафилликлар кредит шартномалари сонидан қатъи назар берилади. Бунда, компенсациялар тақдим этилаётган кредитларнинг умумий суммаси 10 миллиард сўмдан, кафилликларнинг умумий суммаси эса 8 миллиард сўмдан, бироқ умумий кредит суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим;
б) Экспортни рағбатлантириш агентлиги экспорт қилувчилар томонидан товарлар улар бўйича тўловларни кечиктириб тўлаш шарти билан экспорт қилинганда, уларнинг айланма маблағларини тўлдириш учун револьвер кредитларни молиялаштиришга тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этади. Бунда, ушбу ресурслар ҳисобидан кредитлар тўловлар кечиктирилган муддатга ва экспорт қилинаётган маҳсулотлар қиймати миқдорида, бироқ 3 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда, йиллик 4 фоизли ставка (шундан, 2 фоизи банк маржаси) билан ажратилади.
Шунингдек, қарор билан: 
2021 йил 1 июндан бошлаб:
уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда ҳисобланган солиқларни муддатида тўлаб келган, лекин молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш;
уч йилдан ортиқ вақтдан буён товарларни импорт қилиш билан шуғулланаётган, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини бажариб келган, лекин молиявий аҳволига кўра тўловларни белгиланган муддатда тўлаш имкониятига эга бўлмаётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилиши белгиланди.
Бунда, ушбу тартиб бўйича гаровсиз бўлиб-бўлиб тўланадиган солиқ ёки тўловлар суммаси тадбиркорлик субъекти томонидан охирги уч йил давомида тўланган солиқ ёки божхона тўловлари суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилди ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланди.
Жорий йил 1 октябрдан бошлаб ижро ишини юритиш доирасида қарздордан ундирилган пул суммалари ижро ҳужжатлари бўйича барча талабларни қаноатлантириш учун етарли бўлмаган тақдирда, бюджетга тўловлар бўйича талаблар, кредиторларнинг қарздор мол-мулки билан таъминланмаган талаблари, шу жумладан қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган мол-мулкни реализация қилишдан тушган сумма етарли бўлмаганлиги туфайли қаноатлантирилмаган талаблари биринчи навбатда (тўртинчи нав-батда) қаноатлантирилиши белгиланди.

Мўминжон УМАРОВ,
Наманган туманлараро иқтисодий суди судьяси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь