Қисқа сатрларда

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

23 April, 2024, 08:21

Иқтисодиёт

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ИХТИЁРИЙ ТУГАТИШ ВА УЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

  • 23.Мая.2020
  • 2353

Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси Дилноза ЗОКИРОВА Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 704-сонли қарори бўйича муҳим саволларга жавоб берди

 

Савол: - Агар тижорат ташкилотининг кредиторлар талабларини қондириш учун пул маблағлари ҳамда мол-мулки етарли бўлмаса тадбиркорлик субъектларини тугатиш жараёни қандай тартибда амалга оширилади?

Жавоб: - Мазкур ҳолатда тугатувчи томонидан тижорат ташкилотини банкрот деб топиш тўғрисида иқтисодий судга мурожаат қилиниши лозим.

Савол: - Ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини бошқа ташкилотга ҳам бериладими?

Жавоб: - Қарор нусхаси хизмат кўрсатувчи банкка ва хорижий валютадаги маблағлари жамланадиган банкка тақдим этилади.

Савол: - Корхонамнинг ҳаракатсиз ҳолатга тушганлиги тўғрисида Давлат хизматлари марказидан алоқа хати келди. Бу нима?

Жавоб: - Корхонанинг тўққиз ой мобайнида банк ҳисобварақларига пул маблағлари тушмаганлиги ҳамда солиқ ҳисоботлари тақдим этмаганлигингиз сабабли ҳаракатсиз ҳолатга тушганлиги ҳақидаги хабар.

Савол: - Корхона тугатилганлиги тўғрисида қарордан Давлат солиқ хизматига ҳам бериладими?

Жавоб: - Йўқ. Рўйхатдан ўтказувчи орган уч иш куни ичида солиқ, статистика ва Халқ банкини тегишли тартибда хабардор қилади.

Савол: - Корхонани тугатиш ишлари қанча муддатда якунланиши керак?

Жавоб: - Умумий муддати олти ойдан ошмаслиги керак.

Савол: - Корхонада тугатиш ишлари якунланди. Қандай ҳужжатлар тақдим этаман?

Жавоб: - Қуйидаги ҳужжатларни тақдим этасиз.

- тижорат ташкилотининг барча ҳисобварақлари ёпилганлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банклар маълумотномалари;

- тижорат ташкилотининг муҳр ва штамплари (агар мавжуд бўлса);

- ваколатли орган томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотнома (агар мавжуд бўлса);

- тижорат ташкилоти ҳужжатларининг давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган тижорат ташкилотлари бундан мустасно).

Савол: - Тугатилганлик тўғрисидаги ҳужжатни неча кунда оламан?

Жавоб: - Уч иш кунида.

Савол: - Давлат Солиқ хизмати томонидан неча кунда текшириш бошланади?

Жавоб: - Солиқ органи томонидан уч иш кунидан сўнг текшириш бошланади ва муддати ўттиз календарь кундан ошмаслиги белгиланган.

Савол: - Корхонани ихтиёрий тугатиш қанча муддатни ташкил этади?

Жавоб: - Рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб олти ойдан ошмаслиги керак.

Савол: - Тижорат ташкилотининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида ким хабардор қилади?

Жавоб: - Рўйхатдан ўтказувчи орган уч иш кунида корхона муассисларига (қатнашчиларига) тизимда тижорат ташкилотининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида хабарнома юборади.

Савол: - Оралиқ баланс ким томонидан тузилади?

Жавоб: - Корхона муассислари ёки иштирокчилари томонидан тузилади.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь