Қисқа сатрларда

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

20 April, 2024, 09:23

Иқтисодиёт

УН ВА НОН НАРХИ НЕГА ОШДИ?

  • 28.Октября.2019
  • 1386

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, жорий йил 15 октябридан бошлаб давлатнинг ун ва қолипли нон ишлаб чиқарувчилар фаолиятига аралашувига тўлиқ чек қўйиш белгиланди.

Қарор билан ун ишлаб чиқаришга йўналтириладиган буғдойдан бошқа барча ғаллани барча истеъмолчиларга ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ биржа савдолари орқали сотиш жорий этилди.

Истеъмолчилар биржа савдоларига қўйиладиган ун маҳсулоти бўйича тўлиқ ахборотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда ун нархининг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида қарор билан «Ўздонмаҳсулот» компанияси тизими корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган ҳамда савдога чиқариладиган ун ҳажмлари бўйича корхоналар ва унни сотиш саналари (кунлар) кесимидаги маълумотлар Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси веб-сайтига жойлаштирилиши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, қарор билан бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиқиб барча истеъмолчиларнинг талаб-ларини тўлиқ қондириш ва шу орқали нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида зарур ҳолларда биржа савдоларига қўшимча ун ҳажмларини чиқариш масаласини ҳам белгилаб берилди.

Вилоят монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси томонидан қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги дон корхоналари томонидан ун ва буғдой маҳсулотларини биржа савдоларига узлуксиз қўйилиши ва биржа савдоларида нархларнинг сунъий ошишини олдини олиш бўйича назорат ўрнатилиб, кунлик мониторинг кузатувлари олиб борилмоқда.

Вилоятимизда айни пайтда 3 та дон корхонаси фаолият кўрсатиб, 15-19 октябрь кунлари «Учқўрғондонмаҳсулотлари» АЖ томонидан 2689 тонна 1-навли ун, 260 тонна 5-синф буғдой биржа савдоларида сотилган. «Попдонмаҳсулотлари» АЖда эса бу кўрсаткич 1107,1 тоннани ташкил этган. 368 тонна 4-синф буғдой тўлиқ сотилган.  «Намангандонмаҳсулотлари» АЖда ҳозирда тегирмон цехини модернизация ва таъмирлаш ишлари амалга оширилаётганлиги сабабли 780 тонна 4-синф буғдой биржа савдоларида тўлиқ сотилган. 

Абдусалом АБДУРАЗЗОҚОВ,

вилоят монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь