Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 02:34

Маданият

Бахтли болалик тараннуми

  • 19.Июня.2022
  • 608

Янги Наманган тумани ҳокимлиги, мактабгача таълим бўлими ҳамда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши ҳамкорликда «Бахтли болалик – биз Президент фарзандларимиз»  деб номланган тадбир ташкил этди.  
Тумандаги вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги Чақирувчиларни харбий техника мутахассислари бўйича тайёрлаш марказида бўлиб ўтган ушбу кечада сўзга чиққан туман ҳокими Жобирхон Абдуллаев, туман МТБ бошлиғи Дилоромхон  Эсонбоева, касаба уюшмаси кенгаши раиси Раҳбархон Жумабоевалар мамлакатимизда келажак пойдевори бўлган болажонларнинг соғлом вояга етиши, ўқиб-ўрганиши учун керакли шарт-шароит, қулайликлар яратилгани хусусида сўзладилар. 

Тумандаги 21 та давлат мактабгача таълим ташкилотининг 300 нафарга яқин тарбияланувчисининг шахмат-шашка, бадиий гимнастика ва спортнинг бошқа турлари бўйича кўргазмали чиқишлари, расмлар танлови, адабий-мусиқий дастурлар тадбирга ўзгача файз бағишлади. 
Шу куни барча мактабгача таълим ташкилотига ўн бир турдаги спорт жиҳозлари, жажжи болажонларга спорт кийимлари топширилди. Энг илғор ва ташаббускор тарбиячилар туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Улуғбек  РЎЗИМАТОВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь