Қисқа сатрларда

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

19 April, 2024, 05:06

Маданият

«Бобурнома» асаридаги тасвирий санъат

  • 01.Апреля.2022
  • 910

«Бобурнома» – темурийлар даври ўзбек мумтоз асарининг машҳур намунаси ва XVI аср бошидаги ўзбек адабий тилининг нодир ёдгорлигидир. Унинг энг қадимги қўлёзмалари XVI аср охирги чорагига мансуб бўлиб, Абдураҳимхоннинг форсча таржимаси орқали бизгача етиб келган. 
 Бобурийлар даврида ривожланган тасвирий санъат  соҳаси юксалишига Бобурнинг ўғли Ҳумоюн, унинг фарзанди ва набиралари сабабчи бўлишган. Ҳумоюн  машҳур рассомлар – Мир Саид Али Табризий ва Ҳожа Абдусамад Шерозийлар билан  танишади ва  уларни Ҳиндистонга  ўзи билан олиб кетишга муяссар бўлади. Бу икки рассом Бобурийлар миниатюра санъатига асос соладилар, сарой кутубхонаси қошида унинг томонидан ташкил қилинган миниатюра санъатининг янги мактабига йўлбошчилик қиладилар. 
Ҳумоюн вафот этгач, тахт унинг ўғли Акбарга қолади. Подшоҳлик даврида унинг фармонига биноан Камолиддин Беҳзод мактабининг 50 нафар рассоми 12 жилдлик ривоятлар тўпламини 1700 та миниатюра билан безатишга жалб этилади. Ўша даврда унинг саройида турли миллатга мансуб 145 нафар тасвирий санъат усталари ишлаган. 
Бобурийлар авлоди давомчиларидан яна бири Шоҳ Жаҳонгир миниатюра санъати асарларини, бадиий безатилган қўлёзмаларни ва альбомларни иштиёқ билан йиғувчи коллекционер бўлган.  Эрон ва Ўрта Осиёга қўлёзмалар ва бошқа санъат асарларини сотиб олиш учун у мунтазам равишда ўз одамларини юбориб турган. Унинг қўлига тушган барча санъат ёдгорликлари қатъий равишда рўйхатга олинган, тавсифи ва таснифи тузилган. 
Вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг адабиёт кўргазмалар залидан ўрин эгаллаган «Бобурнома» асари ҳам сайёҳлар эътиборини қозониб келмоқда. 

Дилшода  ТЎХТАБОЕВА,
вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи санъат бўлими мудири.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь