Қисқа сатрларда

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

19 April, 2024, 09:50

Маданият

МАДАНИЯТ ВАЗИРИ НАМАНГАНДАГИ ҚАЙСИ МАКТАБНИ АЪЛО ДАРАЖАДА БАҲОЛАДИ?

  • 13.Февраля.2021
  • 871

Маданият вазири Озодбек Назарбеков бу ҳақда ўзининг телеграмдаги саҳифасида фикр қолдирди.

Наманган вилояти ўзининг бетакрор об-ҳавоси, турфа гулларга бурканган сўлим манзиллари билан барчамизни ўзига ром этади. Бу шаҳар гўзаллигига мос равишда бунёд этилган ихтисослаштирилган санъат мактабига кираверишданоқ баҳри дилимиз очилди. Кўркам, кенг ва ёруғ, тоза-озода синф хоналари, ўқувчи ёшлар учун яратилган шароитларни кўриб, кўзимиз қувонди. Эрта тонгданоқ таъбимизни хира қилган муаммолардан бироз чалғигандекмиз. 

Айниқса, ёшларнинг сермаҳсул ижод жараёнлари, улардаги шижоат бизни ҳайратлантирди. Чекка туманлардан келиб таҳсил олаётган ўқувчилар орасида ҳақиқий иқтидорлар жуда кўп. Таълим муассасасида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан ҳамкорлик самарали йўлга қўйилгани ҳам бизни мамнун этди. 

Ўқув даргоҳи мутахассисликка оид ўқув қўлланмалари, мусиқа ва санъат соҳасига оид қўшимча адабиётлар, бадиий адабиётлар билан тўлиқ таъминланган. Ўқувчилар фортепиано ижрочиси, торли чолғулар ижрочиси, анъанавий вокал артисти, эстрада вокал артисти, графика рассоми каби 16 та йўналишда билим олишмоқда. 

Бир сўз билан айтганда, мазкур таълим даргоҳида ўқув машғулотларидан тортиб ташкилий ишларгача аъло даражада йўлга қўйилган. Албатта, муассаса раҳбариятининг ҳам бунда ўз ўрни ва ҳиссаси бор. 

Ташрифимиз жараёнида ўқувчи ёшлар билан уларнинг режалари ва орзулари ҳақида суҳбатлашдик. Фақат биргина муаммо – мусиқий чолғу асбобларининг етарли эмаслигини ёшлардан эшитганимиздан сўнг, бу борада тегишли масъулларга топшириқлар бердик. 

Мактаб фаолиятидан хурсанд ҳолда эсдаликка суратга тушиб, ўқувчи ва ўқитувчилар билан самимий хайрлашдик.

Озодбек НАЗАРБЕКОВ,
маданият вазири.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь