Қисқа сатрларда

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

Наманганда АйТи соҳаси ривожланишнинг янги босқичига чиқди

16 April, 2024, 01:14

Маданият

НАМАНГАНДА "НАФОСАТ-2020" МИЛЛИЙ ЛИБОСЛАР ФЕСТИВАЛИ СТАРТ ОЛДИ

  • 11.Декабря.2020
  • 1285

Наманганда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кийиниш маданияти тарғиботини ташкил етиш мақсадида ташкилланган “Nafosat–2020” фестивали бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Гендер тенгликни таъминлаш комиссияси ташаббуси билан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик маркази ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган фестивалнинг илк кунида маҳаллий ёш дизайнерлар ўртасида миллий ва замонавий андозаларни чизиш бўйича “Ёш дизайнерлар” танлови, Наманган ихтисослаштирилган маданият мактаби ўқувчилари иштирокида модалар намойиши бўлиб ўтди.

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан “Ёшлар модаси, анъаналар ва замонавий йўналишлар” мавзусида ижтимоий сўровномалар ўтказилди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Зуҳра Ашурова ва Меҳриддин Раҳматовлар иштирокида “Замонавий ўзбекистонлик аёллар ва ёшлар” мавзусида давра суҳбатида бугунги кундаги кийиниш маданиятининг аҳамияти ҳақида сўз борди.

Тошкент шаҳри, Фарғона водийси, хусусан Наманган вилоятининг бренд фирмалари ўз кўргазмалари билан қатнашиб, маҳсулотларини намойиш этишди.

12 декабрга қадар давом этадиган фестивалнинг асосий тадбирлари Наманган шаҳридаги “Шодиёна” мажмуасида бўлиб ўтади.

Оқилхон ДАДАБОЕВ, ЎзА

Энг кўп ўқилганлар

Календарь