Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

24 April, 2024, 10:03

Маданият

Учқўрғонда ҳам Гуллар байрами ўтказилди

  • 28.Мая.2022
  • 526

Учқўрғонда биринчи бор ўтказилаётган нафосат ва гўзаллик тантаналарига ўзгача тайёргарлик кўрилганига қадами етганки киши иқрор.  Туман марказига  киришингизданоқ  кишиларнинг очиқ чеҳрасидан, кўзларидаги ёлқиндан байрам шукуҳи яққол пайқалади.  Турфа рангдаги гуллар кайфиятингизни кўтаради. Йўлларда, қўлларда, дилларда меҳр-муҳаббат, тинчлик ва шукроналик рамзи - гуллар барқ  ураётгандек…
Гуллар билан безатилган  автомашиналар «Ватанпарвар» ташкилоти биноси олдидан йўлга чиқиб, туман марказигача барчага хуш кайфият бағишлади. Байрамнинг тантанали очилиши маросимида туман ҳокими Жаҳонгир Риззаев сўзга чиқиб, гуллар орқали инсонларни бир-бирига бўлган меҳр-муҳаббатини мустаҳкамлаш, ёшларни гўзалликка бўлган иштиёқи, таълим-тарбиясини ошириш асосий вазифа эканлигини таъкидлади.

Гул байрамида ташкилот ва муассасалар томонидан бир миллиондан ортиқ 100 хил турдаги гуллар экилиб, бир-бирини такрорламайдиган 50 дан ортиқ ажойиб гул композициялари дилларга кўтаринкилик улашди.
Маданий тадбирлар, танлов ва мусобақалар, кўнгилочар ўйинлар, аскиячилару  санъат усталарининг чиқишлари, давра суҳбатлари, мушоиралар, дор ўйини томошалари дилларга тинчлик шукуҳини муҳрлади. 
Учқўрғондаги гул сайлида ҳам  хорижий меҳмонлар ва ОАВ вакиллари элимиз қувончига шерик бўлишди.

Носиржон ДЕҲҚОНОВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь