Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 05:13

Сиёсат

Ғамхўрлик – бош мезон

  • 20.Января.2022
  • 602

– Муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 18-19 февраль кунлари вилоятимизга қилган ташрифидан сўнг туманимизда ҳам бунёдкорлик, ободончилик ишлари кўлами ҳар қачонгидан кучайди, – дейди Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиев.
Давлатимиз раҳбари ҳар бир мансабдор шахсдан, у вазирми ёки ҳокимми, ижро органи ёки молия муссасаси ходимими «Маҳаллабай» тизими асосида ишлаб, одамлар турмушини яхшилаш чораларини кўришни, ҳатто маҳаллага кўчиб бориб, одамлар ҳаётига янада яқинлашишни талаб қилди. Бундай тизим нафақат иқтисодий чоралар йиғиндиси, балки жуда муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамиятга молик янгича тамойилдир. Ўз ҳаётида жиддий ўзгаришларни кўраётган кишиларда мамлакатимиздаги ислоҳотлар  самарасига, давлатимиз раҳбарининг халқчил сиёсатига ишончлари янада ортяпти. Рўй бераётган ўзгаришларга дахлдорлик ҳисси орқали фарзандларида ҳам меҳнатсеварлик, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришаётгани бор гап. 
Аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш, уларни даромадли меҳнатга жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш, хусусан, «Маҳалладан чиқмай туриб барча хизматлардан фойдаланиш» тамойили асосида давлат томонидан кўрсатиладиган хизматлар тақдим этилишига имкон яратиш мақсадида ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини фаол меҳнатга жалб қилиш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилди. Бу лавозимга очиқ танлов эълон қилиниб, номзодлар вазирлик ва идоралар вакиллари томонидан суҳбатдан ўтказилди. 40 нафар энг муносиби танлаб олинди. Бу эса «Ҳоким ёрдамчиси» лавозимида ишловчи кадрларнинг зиммасига юксак масъулият юклагани табиий.
Президентимиз 2022 йилни мамлакатимизда «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилди. Таъкидландики, «Инсон қадрини улуғлаш – юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир». 
Маҳалла тинч бўлса, юрт тинч, маҳалла обод бўлса, мамлакат обод бўлиши, шу боис, бундан буён ҳар бир маҳаллада самарали иш олиб бориш фаолиятимизнинг бош мезонига айланиши қайд этилди. Бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва барқарорликни таъминлашга устувор аҳамият қаратилади.
2022 йилда Бандлик дастури ва барча соҳалар бўйича жами 17 минг 222 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланади. Бундан ташқари, 1074 нафар фуқарони жамоат ишларига жалб қилиш, 360 нафар фуқарога субсидия бериш, 318  нафарига квоталанган иш ўринлари орқали, 961 нафарини бўш иш ўринлари орқали ҳамда 283 нафарини чет давлатларга қонуний ишга юбориш орқали бандлиги таъминланади.
Тегирмонбоши маҳалласидаги 10,0 га. ер майдонида ёшлар кичик саноат зонаси ва яшикчиликка ихтисослашган тадбиркорларга ер майдонлари ажратилади. Бунда ёғочни қайта ишлаш бўйича (яшикчилик) бешта йўналишда фаолият олиб бораётган 82 нафар тадбиркорни ишга жойлаштириш орқали 945 та  янги иш ўрни яратилади.
«Обод қишлоқ» дастури бўйича  Бешсерка ва Қўғаликўл маҳаллаларида жами 41,2 км. ичимлик сув тармоғи тортиш режалаштирилган. Вилоят ҳамда туман маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Ингичка маҳалласида 7.2 км., «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаси» доирасида Тўпсада маҳалласида 5 км., Қирқчек  маҳалласида  6,3 км.,  Ҳайитобод  маҳалласида 3 км.  ичимлик сув тармоғини  тортиш режалаштирилган. Умумий ҳисобда 63 км. янги ичимлик суви тармоқлари тортилиб, ишга туширилади.
19 та янги трансформатор пункти ва 65,9 км. янги электр узатиш тармоғи қурилади. 7,9 млрд. сўм маблағ сарфланиб, 1977 та  темир-бетон таянч устуни ўрнатилади. Жами 37,1 км. йўллар (шундан 16.5 км. асфальтлаш, 20.6 км. шағаллаш)да қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади. Манзилли дастур асосида тумандаги 12 та маҳалланинг 23 та кўчасида 15.1 км. йўл (шундан 9.2 км. асфальтлаш, 5.9 км. шағаллаш) режалаштирилган. Бунинг учун 6 млрд. 62 млн. сўм йўналтирилади.
2022 йилда туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан белгилаб олинган барча устувор вазифалар ижросини ўз вақтида ва сўзсиз таъминлаш чоралари кўрилади. Яқин истиқболга мўлжалланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, туманимизни ижтимоий-иқтисодий юксалтириш, меҳнат ресурслари ва мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, саноат, хизмат кўрсатиш, шунингдек, жойларда муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий инфратузилмаларни янада яхшилаш бўйича тизим яратилган. Экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, хорижий инвестиция иштирокидаги лойиҳалар кўламини ошириш, туризм, транспорт тармоқларини қўллаб-қувватлаб, уларнинг барқарорлигини таъминлашимиз зарур.
Бу йил туманимиз ташкил топганига 70 йил тўлади. Шу боис, янги йилнинг илк кунлариданоқ халқимизнинг яратиш, бунёд этиш иштиёқи ҳар қачонгидан кучайган. Барча жабҳаларда «Мингбулоқни энг намунали туманга айлантирамиз!» деган шиор кенг қулоч отаётгани Президентимизнинг ғамхўрлигига амалий жавобимиз ифодасидир.

Қосимжон АКБАРОВ ёзиб олди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь