Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 09:30

Сиёсат

АЁЛЛАР – ҚОНУН ҲИМОЯСИДА!

  • 30.Июня.2020
  • 1060

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунига асосан, 2020 йил 4 январь кунидаги «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори ишлаб чиқилди. 

Ушбу қарорга асосан «Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш тартиби тўғрисида»ги Низом тасдиқланиб, унга биноан профилактика инспекторлари ҳимоя ордерларини бериш ваколатига эга бўлишди. 
Мингбулоқ тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ҳудудий профилактика инспекторлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича ўринбосарлари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар белгилаб, бир қатор ишларни амалга оширди. Жумладан, туманда яшовчи фуқаро Р. Тожибоевага турмуш ўртоғи Ш. Тожибоев томонидан мунтазам равишда тазйиқ ўтказиб келинаётганлиги сабабли оила ажрим ёқасига келиб қолганлиги аниқланиб, ўрганишлар олиб борилди. Туман ИИБ ходимлари томонидан профилактик суҳбат ўтказилди. Ш.Тожибоевга ноўрин рашк туфайли турмуш ўртоғига тазйиқ ўтказаётганлиги тушунтирилди. Р.Тожибоевани тазйиқлардан асраш мақсадида ҳимоя ордери берилиб, унда белгиланган чеклов ва мажбуриятларга амал қилиш кераклиги айтилди.
Жорий йилнинг 6 ойи давомида туман ҳудудида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 32 нафар аёлнинг 18 нафарига ҳимоя ордери берилди, 14 нафарининг ҳимояга муҳтож эмаслиги аниқланди.
Туман ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида хотин-қизлар бўш иш ўринларига жалб қилинмоқда, томорқадан унумли фойдаланиш, кам таъминланган оилаларга имтиёзли кредитлар асосида иссиқхона, паррандачилик, тикув машинаси олишга қўмаклашилмоқда.

Севара ҲОШИМОВА, 
Мингбулоқ тумани ИИБ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь