Қисқа сатрларда

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

24 April, 2024, 01:35

Сиёсат

БУГУНГИ СИНОВЛИ КУНЛАР ҲАР БИР СОҲАДА ЎЗИГА ХОС ЕЧИМЛАРНИ ТАҚОЗО ЭТМОҚДА

  • 13.Апреля.2020
  • 981

COVID-19 пандемияси бу ёруғ дунёда инсон саломатлигини сақлашдан муҳимроқ масала йўқ эканини тасдиқлаб турибди. Ҳатто қудратли давлатлар ҳам хуруж қилаётган касаллик олдида ожиз қолмоқда. Мамлакатимизда ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар, вазият қатъий назорат остига олингани, халқимиз карантин тартиб ва қоидаларига амал қилаётгани натижасида касаллик кенг ёйилишининг олди олинмоқда. Албатта, бу кунлар ўткинчи. Ҳамжиҳатлигимиз, бирдамлигимиз билан юзага келган эпедемиологик ҳолатга барҳам берамиз. Ҳаёт эса давом этмоқда.

Одамзод бошига келган бугунги синовли кунлар ҳар бир соҳада ўзига хос ечимларни тақозо этмоқда. Инсон иммун тизимини кучайтириш, табиий тоза неъматлардан саломатликни мустаҳкамлаш учун фойдаланиш, соғлом ва покиза ҳаётга одатланиш турли касалликларга чалинмаслик шартлари эканини пандемия тасдиқлаб турибди.

Ҳовлиларимизда, дала ва боғларимизда униб-ўсадиган қанчадан-қанча доривор гиёҳлар бор. Аксарияти экология нуқтаи-назаридан инсон учун фойдали. Оддий баргизуб дамламаси ошқозон-ичак йўлига даво, баргининг шираси тирналган, енгил қон чиққан жароҳатларга шифо. Ёввойи ошкўк, яъни петрушка қон-томирларини мустаҳкамлайди, қонни суюлтиради, дейишади. Ёки маккажўхорининг попугидан ўт ҳайдовчи восита сифатида кенг фойдаланилиши сир эмас. Коваток, яъни токбарг дўлмаси иштаҳани очиб, қонларимизни юриштириб, танамизни тетик қилади. Муқаддас заминимизда ўсадиган бу каби минг дардга малҳам неъматлар жуда кўп. 

Яратган бизларга икки дарё оралиғини, Ўзбекистондай гўшани Ватан қилиб берган. Ватанки, замини олтинга тенг, иқлими меъёрли, фасллари гўзал ва ўз вақтида, мева-чеваси танга роҳат, зироати даромадли, ҳатто гиёҳи кўзга суртгулик. Биз эндиликда соғлигимиз гарови бўлган, жарақ-жарақ даромад келтирадиган доривор гиёҳлар ва ўсимликлардан фойдаланиш жараёнига ҳам муносабатимизни тубдан ўзгартирмоғимиз лозим.

Президентимиз томонидан ўтган ҳафтада қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида халқ табобатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлар халқимиз саломатлигини ишончли муҳофаза қилишга қаратилгани, энди бу соҳалар ҳам тизимли ривожланиши билан диққатга сазовордир.

Маҳмуджон ПАРПИЕВ,
Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари

Энг кўп ўқилганлар

Календарь