Қисқа сатрларда

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

16 April, 2024, 02:07

Сиёсат

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

  • 30.Апреля.2020
  • 1333

29 апрель куни Наманган вилояти ҳокимлигининг катта мажлислар залида Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашининг бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида дастлаб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 23 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Давлатимиз раҳбари томонидан “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича берилган топшириқлар асосида, вилоят бўйича секторлар кесимида шакллантирилган ишсиз ва кам таъминланган аҳолининг рўйхатини кўриб чиқиш, уларга ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аюбхон Камалов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Мусохон Оппоқов депутатларга пандемия даврида аҳолини моддий қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилаларга хайр-саховат ёрдамини кўрсатиш ҳамда тадбиркорлар ва бандликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ёрдам ва иқтисодиётнинг барқарор фаолиятини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан ҳисобот беришди.

Кун тартибидаги иккинчи масала - коронавирус пандемияси даврида карантин чораларини юмшатишга доир қўшимча чора-тадбирлар юзасидан сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамолиддин Алойдинов вилоятда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ҳамда карантин чораларини босқичма босқич юмшатиш борасида асосий эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар юзасидан маълумот берди.

Сессия кун тартибидан Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилган Евроосиё иқтисодий иттифоқига интеграцияси тўғрисида таклифларини ҳамда ушбу масалага оид бошқа маълумотларни кўриб чиқилиши бўйича вилоят кенгаши қарорини, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиялар оралиғида қабул қилган қарорларини ҳамда вилоят ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш масалалари ҳам ўрин олди.

Муҳокамалардан сўнг депутатлар кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилдилар.

Шундан сўнг халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашининг бешинчи сессияси ўз ишини якунлади.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь