Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 01:42

Сиёсат

Инсон қадри устувор бўлади

  • 30.Июня.2022
  • 416

Бугун Тараққиёт стратегиясининг мақсадларини амалга ошириш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратиш муҳим вазифа бўлиб турибди. Шу мақсадда мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар ўтказиш масаласининг кун тартибига олиб чиқилиши ҳам бежиз эмас.
Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ масала жамоатчилик муҳокамаси марказида. Мустақил Ўзбекистон учун Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш янгилик бўлмаса-да, навбатдагиси аввалгиларидан буткул фарқ қилиши кутилмоқда.
Муҳтарам Президентимиз Конституцияни янгилашдек стратегик вазифани ҳал этишда етти марта эмас, етмиш марта ўйлаб, халқимиз билан ҳар томонлама бамаслаҳат ҳолда қарор қабул қилиш лозимлигини таъкидлаш билан бирга, 
– «жаҳондаги илғор тажрибаларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва таҳлилий хулосалардан» 
– кейингина аниқ қарор қабул қилиш зарурлигини айтиб ўтди.
Хорижий конституциявий ўзгаришларнинг таҳлиллари шуни кўрсатадики, кўпчилик мамлакатларда конституцияга киритилган ўзгаришлар:
– экология, қадриятларнинг камситилиши, миллатлараро тотувлик муаммолари, хавфсизлик, инсон қадри ҳамда умуминсоний қадриятларни юқори қўйиш каби йўналишлардаги талаблар асосида ўзгартиришлардан иборат бўлган. 
– Ҳозирги вақтда кўплаб ривожланган давлатлар табиатдаги  глобал ўзгаришларни ҳисобга олиб, ўз конституциясига экологияга оид махсус боблар киритмоқда.
Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар ортга қайтмайди. Бугунги шиддатли давр замонга мос ҳаракат ва ўзгаришларни талаб этмоқда. Ана шундай талабга жавоб берадиган мукаммал Конституцияга эга бўлиш учун Асосий қонунимизнинг янги лойиҳаси тайёрланиши албатта, халқимиз манфаатларига муносиб бўлмоқда.
Конституция лойиҳасининг муҳокама жараёнларида – Конституция ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиси ҳисобланиши, Конституцияда энг аввало, ўзбек миллатининг тарихий анъаналари, ҳудудий тафаккури ўз аксини топганлиги, Ўзбекистон Конституцияси инсон ҳуқуқлари соҳасидаги барча муҳим қоидаларни ўз ичига олганлиги таъкидланмоқда.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Асосий қомусимиз инсон ва унинг қадри учун  хизмат қилади.

Мусохон АПАҚОВ,
республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь