Қисқа сатрларда

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

18 April, 2024, 09:38

Сиёсат

КИМ КИМГА ИШОНАДИ?

  • 06.Апреля.2020
  • 946


 

Сарлавҳадаги савол сизни ажаблантиргани тайин. Ҳа, азиз юртдош, тинч-осойишта ва фаровон турмушимизга дастлаб Хитойда пайдо бўлиб,  қисқа муддатда дунёнинг  икки юзга яқин мамлакатида эпидемияга айланиб улгурган тожливирус пандемияси ўз кўланкасини солмоқда.

Давлатимиз раҳбари,  вазирликлар, барча бошқарув идоралари, маҳаллий ҳокимиятлар, депутатлар бирлашиб бу ўта юқумли иллатни бартараф этиш чора тадбирларини ишлаб чиқишдики, каронавируснинг тарқалишига қарши кескин тартиб-қоидалар жорий этилди.

“Уйда қолинг!” ибораси шунчаки гап эмас. Унга ҳар биримиз қатъий амал қилмоғимиз шарт. Санитария-гигиенага риоя қилиш, хусусан, қўлни тез-тез совунлаб ювиш, кексаларни авайлаш, оғиз ва бурунга ниқоб тақиш, тиббий антисептик воситалардан фойдаданишни одатга айлантириш билан ҳар биримиз ўзимизни ва яқинларимиз ҳаётини сақлаган бўламиз.

Ким кимга ишонади? Бу савол жуда ғалати, ҳатто оғриқли.

Келинг,  мулоҳаза қилайлик, ўзимизни тартибга солайлик. Сабр-қаноатимизга, иродамизга ишонайлик. Тожливирус халқасини тартиб-қоидаларга амал қилиш билангина узиб, парчалай оламиз.

Муҳтарам Президентимизнинг, вилоят ҳокимимизнинг мурожаатларига виждонан қулоқ тутиб, амал қилайлик. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Солижон Мўминовнинг бутун халқимизга, барча наманганликларга мурожаати ҳам ғоят таъсирли. Ахир, юксак тиббий маданиятимиз, меҳр-оқибатимиз ва ўз-ўзимизга ишончимиз билан иллатни  даф этишга ҳисса қўшайлик!

Равшан АБДУЛЛАЕВ,

халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь