Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

24 April, 2024, 03:50

Сиёсат

Конституция ишончни мустаҳкамлайди

  • 17.Июля.2022
  • 425

Ватан озодлигини ҳис этиб яшаш, мустақиллик деб аталган буюк неъматдан баҳраманд бўлиб, ўз орзу-мақсадлари, эл-юрт фаровонлиги учун эркин меҳнат қилиш, изланиш, ўрганиш, яратиш инсон учун энг олий саодатдир. 

Таъкидлаш жоизки, барча муваффақиятларимизнинг ҳаётбахш манбаи бўлган Конституциямиз ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати, тараққиётимизнинг мустаҳкам пойдевори, келажагимиз асоси эканини ёрқин намоён этиб келмоқда. Дарҳақиқат, Бош қонунимиз халқимизнинг келажакка, ёруғ кунлар келишига бўлган ишончини мустаҳкамлади. Эзгу мақсадлар теварагида бир жон – бир тан қилиб бирлаштирди. Синовлардан ўтишида руҳий ва маънавий мадад бўлди. Инсон ҳақида ғамхўрлик, унинг қонуний мафаатларини ҳимоя этиш, ҳуқуқларини таъминлаш асосий тамойил ҳисобланади.

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар қизғин муҳокама қилиниб, ҳар бир фуқаро ўзининг эркин фикрини ифода этмоқда. Бахтимиз қомусининг 65-моддасига берилаётган таклифни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Хусусан, «Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади» деган жумла ўрнига «Боланинг манфаатлари, болаларнинг тўлақонли, жисмоний, ақлий ва маданий ривожланиши учун барча шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишидир» ёки «Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади» деб қўшимчалар киритилаётгани ғоятда ўринли, деб ҳисоблайман.

Бу билан кейинги йилларда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, спортнинг оммавийлигини ошириш, истеъдодли ва иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига кўрсатилаётган эътибор ва берилаётган имкониятлар ҳуқуқий жиҳатдан янада мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниши эса муқаддас даргоҳ – оилага бўлган эътиборни янада оширади, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишида муҳим аҳамият касб этади.

Саида АҲМАДАЛИЕВА,
Уйчи тумани ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь