Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 07:34

Сиёсат

Конституцияда мулк дахлсизлиги

  • 28.Июня.2022
  • 484

Яккасада маҳалласида ислоҳотлар жараёнига муносиб равишда катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, 50 дан ортиқ хотин-қизни тикувчилик, 30 нафарини пазандачилик касбига ўқитишга, 40 дан ортиқ ёшларни корейс тилига, 80 дан ортиғини рус, инглиз, араб тилларига, 20 нафарини IT соҳасида  маҳалланинг ўзида ўқув курсларини ташкил этиш орқали ўқитилмоқда.

120 дан ортиқ ишсиз фуқаро иш билан таъминланди, 150 дан ортиғи ўзини-ўзи банд қилди, «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури асосида хонадонларга 350 миллион сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилди.

Мен уй-жой ёки шахснинг мол-мулкини унинг розилигисиз кўздан кечириш, тинтув ўтказиш бўйича фақат қонунда белгиланган тартиб ва қоидалар асосида рухсат берилиши Конституциямизда аниқ белгилаб қўйилишини таклиф қиламан.

Бу ҳар бир фуқаро мулки дахлсизлигини янада мустаҳкамлайди ҳамда хорижлик инвесторларни ҳам мамлакатимизга кўпроқ инвестиция киритишига замин яратади.

Мубашшер АДҲАМОВ,
Наманган шаҳар ҳокимининг Яккасада маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь