Қисқа сатрларда

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Намангандаги бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

28 March, 2024, 07:48

Сиёсат

Конституциявий ислоҳотлар жараёнида халқимиз фаол

  • 01.Июля.2022
  • 502

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ўтган ҳафта бўлган ялпи мажлисида депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйиш юзасидан тегишли қарор қабул қилдилар. 
Ҳозирда мазкур конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти жойларда кенг аҳоли қатлами вакиллари, ташкилотлар, тадбиркорлар, фермерлар, жамоат бирлашмалари, маҳаллаларда аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад конституциявий ислоҳотлар жараёнида билдирилган таклифларни яна бир бор халқ муҳокамасидан ўтказиб олишдир.
Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар «инсон – жамият – давлат» принципига асосланган бўлиб, миллий конституциявий ўзликни акс эттиради ва амалдаги Конституциямизнинг барча бўлимларига туб ўзгартишлар киритишни кўзлаган. 
Хусусан, барча соҳалар қатори хусусий мулк дахлсизлигини тўлиқ таъминлаш, тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги соҳаси каби йўналишларда қатор янгиликлар бош қомусимизда ўз аксини топмоқда.
Таъкидлаш жоизки, хусусий мулксиз, унинг ишончли кафолатисиз кучли ижтимоий давлатни қуриб бўлмайди. Шу боис, бош қомусимизда ҳам хусусий мулк ҳимоясини таъминлаш учун зарур бўлган конституциявий кафолатларни кучайтиришимиз лозим. Токи, катта-кичиклигидан қатъий назар, ҳар бир тадбиркор доимо давлат, Конституция, қонунлар ҳамда Президент ҳимоясида эканини амалда ҳис қилсин.
Бу ҳақда гап кетганда, ривожланган давлатлардаги каби, шундай тартиб ўрнатилиши лозимки, мулкдор суд қарорисиз, ўзининг розилигисиз, адолатли товон пулисиз  мулкидан маҳрум этилмасин. Шу билан бирга, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқмаслик ҳамда бекор қилмаслик масаласини ҳам Конституциявий қоида сифатида белгилаш жуда муҳимдир. Бинобарин, иқтисодиётимизни ҳаракатга келтирувчи асосий куч бўлган тадбиркорликнинг ривожланиши йўлидаги барча тўсиқ ва ғовларни олиб ташлаш учун ҳам Янги Ўзбекистон Конституциясида ана шу нормалар акс этиши лозим.
Умуман олганда, мамлакатимизда конституциявий ислоҳотлар олиб борилаётгани ва халқимизнинг бу жараёнда фаол иштирок этаётгани «Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир» деган тамойилга тўла мос келиши билан катта аҳамият касб этмоқда.

Барно МИРЗАМОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь