Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 11:19

Сиёсат

КОСОНСОЙ ТУМАНИГА ЯНГИ ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ

  • 22.Декабря.2021
  • 650

Халқ депутатлари Наманган вилоятининг Косонсой тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, вилоят ва туман ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.
Сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилди. Шу пайтга қадар Косонсой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Баҳодир Турсунович Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги  Халқ қабулхонаси мудири сифатида ишга ўтганлиги муносабати билан туман ҳокимлигига янги раҳбар номзоди илгари сурилди.
Косонсой тумани улкан имкониятларга эга эканлиги, ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш дастурларининг ижроси, саноат, тадбиркорлик учун қулай инфратузилма мавжудлиги, шаҳарда ишсизликни бартараф этиш бўйича амалий ишлар амалга оширилаётгани, кўп қаватли уйлар қурилиши, қишлоқ хўжалигида ўсиш кузатилгани таъкидланди. Шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, туризмни ривожлантириш имкониятларидан фойдаланиш зарурлиги қайд этилди. 


Норин тумани ҳокими лавозимида иш олиб бораётган Дилмурод Ғофурович Қодиров Косонсой тумани ҳокими этиб тайинланди.
Наманган вилояти ҳокимининг ҳар икки кадр алмашинувчи билан боғлиқ қарорлари депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди ва тасдиқланди.
Дилмурод Қодиров 1972 йил 26 апрель куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1993 йили Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Мутахассислиги олим-агроном.
Меҳнат фаолиятини 1993 йилда Наманган тумани жамоа хўжалигида нормаловчи бўлиб бошлаган. 1994-2014 йиллар давомида у Наманган тумани жамоа хўжалиги химизатори; Наманган “Биосервис” корхонаси бош агрономи, Наманган вилояти Ўсимликларни зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларни ташҳис қилиш, башорат ва биоусул лабораторияси мудири; Наманган вилояти Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази директори ўринбосари вазифаларида меҳнат қилган. 
2014-2016 йилларда Наманган вилояти қишлоқ ва сув ҳўжалиги бошқармаси бошлиғи, 2016-2017 йилларда Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган. У 2017 йил 17 майдан буён ҳозирги вақтга қадар Норин тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Дилмурод Қодиров халқимиз фаровонлиги, Ватанимиз тараққиёти, юртимиз ободлиги йўлидаги фидокорона меҳнатлари учун 2021 йил август ойида Президент фармони билан “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.
Туманнинг янги ҳокими Дилмурод Ғофурович Қодиров Косонсойни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган дастурини депутатлар олдида тақдимот қилди.
Сессия ишида Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Оқилхон Дадабоев,
Ҳотам Мамадалиев (сурат).

Энг кўп ўқилганлар

Календарь