Қисқа сатрларда

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

18 April, 2024, 09:40

Сиёсат

МАҲАЛЛА АҲЛИ БИЛАН КЕЧКИ ГУРУНГ

  • 18.Февраля.2021
  • 760

Президент Даштбоғ кичик саноат зонасидаги корхоналарни кўрганидан кейин, маҳалладаги шароитларни кўздан кечирди.

Исмоил Киргизов ва Малика Парпиева хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди. Гурунгга қўни-қўшнилар ҳам келди.

- Мен кўпроқ оддий одамлар билан гаплашсам, сизларнинг кўзларингизга қарасам, ниятларингизни билсам дейман, - деди Шавкат Мирзиёев.

Нуронийлар маҳалла тизимига эътибор натижасини ўз ҳаётлари мисолида сўзлаб берди. Ижтимоий муаммолар ҳал бўлиб, турмуш шароитлари яхшиланаётганини айтди.

- Нима учун ҳамма кучни маҳаллага ташлаяпмиз. Марказдаги битта кўчани ёритиб қўйганимиз билан одамлар рози бўлмайди-ку. Маҳаллалардаги одамларимиз, аёлларимиз, жонажон ёшларимизни ким эшитади?! Наманган вилоятида ҳам 141 та маҳаллада муаммолар бор - қаерда йўл йўқ, қаерда сув йўқ, қаерда ишсизлик кўп. Ушбу камчиликларни билиб, ҳис қилиб, катта маблағ билан келганмиз. Энди уни ким назорат қилади, ким халқни ўйлайди? Маҳалла, жамоатчилик. Энди маҳалла раиси янгиликка интилган, одамларнинг оғирини енгил қиладиган бўлиши керак, - дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Даштбоғ маҳалласи идораси, Давлат хизматлари маркази филиали кўздан кечирилди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь