Қисқа сатрларда

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Намангандаги бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

28 March, 2024, 01:42

Сиёсат

Менинг таклифим

  • 01.Июля.2022
  • 515

Вилоят ФВБда конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси курсантлари ҳамда вилоятимиздаги олий таълим муассасалари талабалари иштирокида ўтган йиғилишда сўзга чиққан бошқарма бошлиғи, генерал-майор Қосимали Аҳмедов мамлакатимизда кечаётган ислоҳий жараёнларнинг янада самарали бўлиши Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни тақозо этаётганини таъкидлади. Мазкур масалада таклифларни юбориш, қабул қилиб, таҳлилдан ўтказиш жараёни қандай амалга оширилиши ҳақида тушунтиришлар берди. 

– Конституцияни ислоҳ қилиш бўйича жаҳон тажрибасида бир нечта йўналиш мавжуд: Бош қомусни қайтадан ёки янги таҳрирда қабул қилиш; Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шулар жумласидан, – деди Қ. Аҳмедов. – Биз Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўлидан боряпмиз. Бугунга келиб, Президентимизнинг Конституцияга ўзгартириш киритиш юзасидан ташаббус ва таклифлари ўз долзарблиги билан кун тартибига чиқди.
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси масъул ходими Аҳрорбек Акбаров таклиф юборишнинг бир неча муқобил имкониятлари мавжудлигига тўхталди. Булар: meningkonstitutsiyam.uz веб-саҳифаси; маҳалла фуқаролар йиғинлари; халқ депутатлари Кенгашлари; 1341 call-маркази; почта орқали (Конституциявий комиссияга хат юбориш бепул бўлади); Telegram-бот (@meningkonstitutsiyam_bot) ёрдамида. 
Давра суҳбатида иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди, муҳокамалар ўтказилди.

Тадбирда фаол иштирок этган курсант ва талабаларга эсдалик совғалари топширилиб, бошқарма музейига ташриф уюштирилди.

Қаҳрамон САТТОРОВ,
вилоят ФВБ ОАВ ва ЖТБҲҚГ бошлиғи, капитан.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь