Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 08:14

Сиёсат

НАМАНГАНДА КЕЛГУСИ ЙИЛ АСОСИЙ ЭЪТИБОР ТАЪЛИМ ВА ТИББИЁТГА ҚАРАТИЛАДИ — ШАВКАТ АБДУРАЗЗОҚОВ

  • 21.Декабря.2021
  • 733

Наманганда 2022 йилда асосий эътибор таълим ва тиббиёт соҳасига йўналтирилади. Бу ҳақда Шавкат Абдураззоқов Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги 27-сессиясида маълум қилди.

Таъкидланишича, вилоятда жами 771 та мактаб мавжуд бўлса, уларнинг 128 тасида спот зали мавжуд эмас. Шунингдек, олий таълимга қамраб олиш даражаси ҳам (26,9 фоиз) паст кўрсаткичда (республикада бу кўрсаткич 28 фоиз).

Шу билан бирга, 2022 йилда мактабгача таълим ёшидаги болалар қамровини 82 фоизга етказиш мақсадида 3 та янги давлат, 4 та хусусий, 2 та давлат-хусусий шериклик, 258 та оилавий боғчалар ташкил этилиши айтилган. 11 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари реконструкция қилинади. Вилоятнинг чекка ҳудудларидаги 58 та маҳаллада 2570 ўринга эга 81 та МТТлари ташкил этилади.

Ҳудудларда мактабларни моддий-техник базасини ривожлантириш мақсадида 6 та янги мактаб қурилади, 15 та мактаб реконструкция ва капитал таъмирланади. Шунингдек, 115 та мактаб 1840 дона замонавий компьютер техникалари билан таъминланади. Вилоятда 3 та математика ва физика, 4 та кимё ва биология, 3 та информатика фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади.

Қолаверса, спорт заллари мавжуд бўлмаган 21 та мактабларга замонавий спорт заллар билан таъминланади. Олий таълим тизимида вилоятда келгусида 10 та олий таълим муассасалари ташкил этилади.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь