Қисқа сатрларда

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

Наманганда АйТи соҳаси ривожланишнинг янги босқичига чиқди

16 April, 2024, 02:26

Сиёсат

Наманганлик сенатор депутатлар билан учрашди

  • 15.Июля.2022
  • 531

Айни кунларда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоеванинг топшириғига асосан парламент юқори палатасида доимий асосда ишловчи сенаторлар ҳудудларда хизмат сафарида бўлиб турибди.

Жумладан, Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Маҳмуджон Парпиев Наманган вилоятининг Чуст туманида Халқ депутатлари туман Кенгаши вакиллари, сиёсий партиялар раҳбарлари иштирокидаги кенгайтирилган йиғилишда иштирок этди.

Сенатор даставвал, Олий Мажлис Сенатининг яқинда бўлиб ўтган йигирма саккизинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва кўриб чиқилган масалалар ҳақида батафсил гапирди. Жумладан, сенаторлар томонидан маъқулланган “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун моҳияти ҳақида тўхталаркан, мазкур ҳужжатда Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда оммавий ахборот воситаларининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишда иштирок этиш тартиби белгиланганлигини таъкидлади.

Хусусан, улар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишда иштирок этиш, аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириши мумкин.

Йиғилишда Олий Мажлис Сенати аъзоси Маҳмуджон Парпиев “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти, унинг ҳаётий заруратига эътиборни қаратди.

Қайд этилганидек, Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиришлар “Инсон – жамият – давлат” принципига асосланган бўлиб, миллий Конституциявий ўзликни акс эттириши ва амалдаги Конституциянинг барча бўлимларига туб ўзгартиришлар киритишни назарда тутади. Конституциявий қонун лойиҳасини халқимиз, жамоатчилигимиз билан кенг муҳокама қилиш Асосий Қонуннинг пишиқ-пухта, янада халқчил, том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси бўлишига хизмат қилади.
Киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар энг аввало, “Инсон қадри учун”, деган тамойилни рўёбга чиқаришга қаратилган бўлиб, фуқаролар, хусусан аҳолининг кам таъминланган қатламлари ҳуқуқларини конституциявий жиҳатдан кафолатлашни кучайтиради.

– Конституциявий қонун лойиҳаси Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритишни назарда тутади. Бундан ташқари, 6 та янги модда  билан  16 та янги  норма киритилмоқда, – деди сенатор Маҳмуджон Парпиев. – Жумладан, пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг бошқа турлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан кам бўлиши мумкин эмаслиги аниқ кўрсатилмоқда. 

Мулоқотда  депутатлар томонидан жойларда аҳоли билан бўлаётган суҳбатларда зарур таклифлар ўрганилиши, барча тармоқлар ривожи учун асос бўладиган ташаббуслар ишлаб чиқилиши зарурлиги айтиб ўтилди. Қатнашчиларнинг конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ёзиб олинди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь