Қисқа сатрларда

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

23 April, 2024, 07:01

Сиёсат

ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ ҲАҚИДА АХБОРОТ

  • 14.Января.2020
  • 1229

13 январь куни VI чақириқ халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари,  ҳокимликнинг бошқарма ва бўлимлари,  шаҳар ва туманлар секторлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар. Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Рустам Собирович Қосимов иштирок этди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг биринчи сессиясини вилоят сайлов комиссияси раиси Шокиржон Мирзааҳмедовнинг таклифига биноан 53-Чортоқ сайлов округидан депутат Маҳмуджон Парпиев олиб борди.
Вилоят Кенгаши депутатлари сессия котибини сайлаб, кун тартибига қўйилган масалаларни  ҳамда сессия иш тартибини тасдиқлаб олдилар.
Кун тартибидаги биринчи масала - VI чақириқ халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашига ўтказилган сайлов натижалари ҳақида  вилоят сайлов комиссияси раиси Шокиржон Мирзааҳмедов ахборот берди.
Сессияда иккинчи масала юзасидан 24-Давлатобод сайлов округидан депутат  Баҳодир Каримов халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялари тўғрисидаги Низоми бўйича маъруза қилди. Депутатлар  тақдим этилган Регламент ва Низомни бир овоздан тасдиқладилар. 
Вилоят Кенгаши сессиясида халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш масаласи кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ сиёсий партияларнинг вилоят Кенгашлари халқ депутатлари вилоят Кенгаши таркибида ўз гуруҳларини рўйхатга олиш бўйича мурожаатларига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши 
- Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан сайланган 20 нафар депутатдан иборат партия гуруҳини; 
- Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан сайланган 5 нафар депутатдан иборат партия гуруҳини; 
- Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан сайланган 7 нафар депутатдан иборат партия гуруҳини;
- Ўзбекистон Ҳалқ демократик партиясидан сайланган 19 нафар депутатдан иборат партия гуруҳини; 
- Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган 9 нафар депутатдан иборат партия гуруҳини рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди. 
Сессияда навбатдаги тўртинчи масала бўйича Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг  19-моддасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 7 та доимий комиссияси тузилиб, мазкур комиссиялар таркиби шакллантирилди ва комиссияларнинг раислари тасдиқланди.
Вилоят Кенгаши сессияси давомида  Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунларига ва тасдиқланган Рег-ламентга кўра кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Наманган вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисидаги масала юзасидан сиёсий партиялар гуруҳлари билан маслаҳатлашувлар ўтказилди. 
Маслаҳатлашувдан кейин депутатлар кун тартибидаги ташкилий масала – Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Наманган вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш масаласини кўриб чиқдилар.

Масала бўйича Ўзбекистон Рес-публикаси Президентининг вакили, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Рустам Собирович Қосимов сўзга чиқди ва  Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Наманган вилояти ҳокими лавозимига 6-Сероб сайлов округидан сайланган депутат Бозаров Хайрулло Хайитбаевичнинг номзодини халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисидаги Тақдимномани ўқиб-эшиттирди.
Шундан сўнг сессияда ушбу масала бўйича депутатларнинг фикр-мулоҳазалари юзасидан сўзга чиққан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси гуруҳи номидан 12-Ибрат сайлов округидан депутат Икромхон Нажмиддинов,  «Адолат» социал-демократик партияси гуруҳи номидан 55-Бобур сайлов округидан депутат Мусохон Аппаков,  «Миллий тикланиш» демократик партияси гуруҳи номидан 35-Ирвадон сайлов округидан депутат Турсунбой Файзуллаев,  Ўзбекистон Халқ демократик партияси гуруҳи номидан  4-Умурзоқов сайлов округидан депутат Дилшодхон Дадажанова, Ўзбекистон Экологик партияси депутатлик гуруҳи номидан 29-Яккатут сайлов округидан депутат Абдулвохид Иминовлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан вилоят ҳокими лавозимига кўрсатилган Хайрулло Хайитбаевич Бозаров номзоди якдиллик билан қўллаб-қувватланди. 

Вилоят Кенгашининг биринчи сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Наманган вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган 6-Сероб сайлов округидан депутат Хайрулло Хайитбаевич Бозаров вилоят ҳокими этиб бир овоздан якдиллик билан тасдиқланди.    
Сессияда  вилоят ҳокими Х.Ҳ. Бозаров сўзга чиқиб,  вилоятимиз тараққиёти ва равнақи, янада гуллаб-яшнаши учун муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган бунёдкорлик ишларини давом эттиришда, дастурий режаларни депутатлар, халқимиз билан елкама-елка туриб амалга оширишда бор салоҳиятини ишга солажагини билдирди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига асосан халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзод кўрсатилди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг биринчи сессиясида кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь