Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

24 April, 2024, 09:26

Сиёсат

ПРЕЗИДЕНТ НАМАНГАНДАГИ ЯНГИ ШАҲАРЧА ВА БОҒ ЛОЙИҲАСИ БИЛАН ТАНИШДИ

  • 27.Сентября.2021
  • 700

Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Наманган” шаҳарчаси лойиҳаси билан танишди.

Мазкур лойиҳа учун Давлатобод туманининг Юксалиш ҳамда Тўрақўрғон туманининг Еттикон маҳаллалари ҳудудидан 1 минг 371 гектар ер ажратилган. У ерда 410 та кўп қаватли уй, 7 та мактаб, 4 та болалар боғчаси, шунингдек, кўплаб инфратузилма иншоотлари барпо этилиши режалаштирилган.

Бу борадаги ишлар аллақачон бошланган бўлиб, Юксалиш маҳалласидаги бунёдкорлик унинг биринчи босқичи ҳисобланади. 2018-2021 йилларда амалга оширилган бу босқич доирасида 71 та кўп қаватли уй қурилди. “Юксалиш”, “Ёшлар” ва “Кушон” кичик саноат зоналари ташкил этилди. Жорий йил охиригача яна 11 та уй бунёд этилади.

Лойиҳанинг иккинчи босқичи 2022-2024 йилларга мўлжалланган. Бу бўйича Туркиянинг “Studio Vertebra” компанияси томонидан бош режа ишлаб чиқилган. 

Давлатимиз раҳбарига мазкур бош режа ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, иккинчи босқичда 30 минг хонадондан иборат 16 ва 24 қаватли уйлар, мактаб ва боғчалар, шифохона, спорт мажмуалари, масжид, кутубхона, IT-парк, меҳмонхона, бизнес маркази, савдо ва сервис объектлари қад ростлайди. 

Шунингдек, 95 гектар ерда “Янги Ўзбекистон боғи” барпо қилинади.

Шавкат Мирзиёев мазкур боғ лойиҳаси тақдимоти билан ҳам танишди.

2022 йилда қуриб битказиладиган мажмуада Наманган рамзи бўлган гуллар боғи, сунъий кўл, фавворалар, 1 минг 500 ўринли амфитеатр, автотураргоҳ, савдо шохобчалари ташкил этилади.

Лойиҳанинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган учинчи босқичи ҳам бор. Мазкур “ақлли” шаҳарча тўлиқ қуриб битказилганда аҳолига шу ернинг ўзида яшаши, ишлаши ва дам олиши учун барча қулайликлар яратилади. Натижада 2026 йилга бориб Наманган бир миллион аҳоли истиқомат қиладиган йирик шаҳарга айланади.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь