Қисқа сатрларда

Анъанавий «Гуллар фестивали» ўтказилиш санаси маълум қилинди

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

29 March, 2024, 10:12

Сиёсат

САЙЛОВ КАМПАНИЯСИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

  • 23.Июля.2021
  • 680

23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Сиёсий партиялар раҳбарлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда Марказий сайлов комиссияси томонидан 2021 йил 24 октябрь Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни, деб белгиланди. Сайлов кампанияси 23 июлдан бошланиши эълон қилинди.

Президент сайлови шу йил 8 февралда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига киритилган ўзгартишга мувофиқ, октябрь ойида бўлиб ўтади. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низомхўжаев Президент сайлови янгиланган миллий сайлов қонунчилиги, умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, демократик тамойиллар асосида, очиқ ва ошкора ўтказилишини алоҳида қайд этди.

Бўлажак сайлов 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган демократик ғояларнинг амалдаги яна бир ёрқин ифодаси бўлади.

2016 йил 4 декабрдаги Президент сайловидан буён ўтган беш йил мобайнида халқ, мамлакат ҳаётида, жамиятда, миллий сайлов қонунчилигида улкан ўзгаришлар юз берди. Нуфузли халқаро ташкилотлар ҳамда экспертлар кенг эътироф этишганидек, бу даврда республика ҳаётининг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий соҳаларида халқ фаровонлигини юксалтиришга йўналтирилган дадил ислоҳотлар амалга оширилди. Илк бор Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси асосида ўтадиган Президент сайловида конституциявий қоидалар ва халқаро сайлов стандартларига биноан Ўзбекистон Республикасининг Президенти, яъни давлат раҳбари даврийлик принципи асосида сайланиши таъминланади. Қолаверса, мамлакатимизда сиёсий партиялар сони яна биттага кўпайиб, партиялараро рақобат сезиларли даражада кучайди.

Мажлисда сайлов кампанияси даврида барча сиёсий партиялар ва улар кўрсатган номзодлар учун соғлом рақобат муҳити ва тенг шароит яратилиши алоҳида таъкидланди. Бунда Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ишлар, жумладан, сайловчиларнинг овоз бериш жараёнини ўз номзодини илгари сурган сиёсий партиялар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар вакиллари, журналистлар, жумладан, хорижлик журналистлар – минглаб кузатувчилар кузатиб боради.

Бўлажак сайловни сиёсий-ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатдан юксак савияда ўтказиш мақсадида Марказий сайлов комиссияси томонидан шу йил 14 апрелда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар дастурига биноан, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Унга кўра, Президент сайловининг аҳамияти, ўзига хос жиҳатлари, Сайлов кодекси, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ҳамда қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини сайловчиларга ва сайлов ташкилотчиларига етказиш муҳим вазифа сифатида белгиланган. Айтиш жоизки, сайлов кампанияси эълон қилингунга қадар бўлган даврда амалга оширилган бундай тадбирлар миллионлаб фуқароларни қамраб олди.

Муҳтарама КОМИЛОВА,

ЎзА мухбири

Энг кўп ўқилганлар

Календарь