Қисқа сатрларда

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Намангандаги бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

28 March, 2024, 01:21

Сиёсат

САЙЛОВГА ТАРАДДУД ҚАНДАЙ?

  • 22.Октября.2019
  • 1042

Бугун ҳаёт ўзгарди, замон янгиланди. Бу халқимиз, одамлар дунёқараши, онгу тафаккури, ҳуқуқий маданияти, сиёсий фаоллиги ошиб бораётганида ҳам намоён бўлмоқда. Шунга яраша ислоҳотларга қизиқиш ҳам, талаб ҳам ошди. Ўзбекистон Халқ демократик партияси ана шундай ўзгариш ва юксалишларга мос ишлашга ўтди.

Партия вилоят кенгаши ташаббуси асосида Янгиқўрғон  туман кенгаши билан биргаликда туман марказидаги Экопарк сайилгоҳида янгича усулда ўтказилган тарғибот тадбири бунинг амалий ифодаси бўлди, дейиш мумкин.

Тадбирни партия вилоят кенгаши раиси Абдурашид Убайдуллаев кириш сўзи  билан очиб, сайловларнинг юртимиздаги демократик жараёнларни жадаллаштиришдаги аҳамияти, партиянинг янги Сайловолди дастурида белгиланаётган асосий ғоя ва вазифалар ҳақида   маълумот берди.

ЎзХДП фаоллари – «Нуроний» жамғармаси туман кенгаши раиси Мавлонхон Абдуллаев, фахрий журналист Сожидахон Мамажоновалар одамларни ўйлантириб келаётган, партия Сайловолди дастурига киритилаётган долзарб ижтимоий масалалар, хусусан, «Яшаш минимуми» ва «Истеъмол саватчаси» тўғрисида қонунлар қабул қилиш зарурати, тиббий хизмат сифатини яхшилаш, коммунал хизматлар тарифларини мувофиқлаштириш бўйича партия илгари сураётган ташаббуслар ҳақида мулоҳаза билдириб, партия сафларидан депутатликка сайланганларнинг  амалий фаолиятларидан мисоллар келтиришди.

Тадбирнинг бадиий қисмида болажонлар учун байрамона дастур намойиш қилинди. Эртак китоблари ва шахмат-шашка доскалари совға қилинди. Туман маданият маркази хонанда-созандалари, 17-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг  бадиий чиқишлари ва карнай-сурнай садолари иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

ЎзХДП вилоят кенгаши Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь