Қисқа сатрларда

Анъанавий «Гуллар фестивали» ўтказилиш санаси маълум қилинди

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

29 March, 2024, 06:28

Сиёсат

Таълимга эътибор – ривожланиш омили

  • 02.Июля.2022
  • 542

41-модданинг амалдаги таҳрири бундай: «Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир». Бу моддани қуйидагича янги таҳрирга ўтказиш таклиф этилмоқда:
Ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга.
Давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантиришга кўмаклашади.
Давлат ҳар бир боланинг умумий ўрта таълим ташкилотларига ўқишга кириши учун мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган ҳуқуқини кафолатлайди.
Бепул умумий ўрта таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Умумий ўрта таълим мажбурийдир.
Мактаб ишлари, мактабгача таълим ва тарбия давлат назоратида бўлади.
Таълим бўйича алоҳида эҳтиёжларга ва индивидуал имкониятларга эга бўлган болалар учун таълим ташкилотларида инклюзив таълим ва тарбия ташкил этилади.
Давлат истеъдодли ёшларнинг моддий аҳволидан қатъи назар, таълимни давом эттиришини кафолатлайди.
Давлатга қарашли, хусусий ва бошқа шаклдаги таълим муассасалари ҳамда ташкилотларини ривожлантириш учун давлат тенг шарт-шароитлар яратади.
Педагог ходимларнинг мақомини ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш жамият ва давлатнинг мақсади ҳамда масъулиятли вазифасидир.
Педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашишга, шунингдек уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига монелик қилишга йўл қўйилмайди.
Конституцияга қуйидаги мазмундаги 411-модда қўшилмоқда:
Ҳар ким давлат таълим ташкилотларида танлов асосида бепул олий маълумот олишга ҳақли.
Олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари қонунда белгиланган доирада ўзини ўзи бошқариш, академик эркинлик, шунингдек тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эга.
Давлат илм-фанни ривожлантиришга, жаҳон илмий ҳамжамияти билан илмий алоқалар ўрнатишга кўмаклашади.
Ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши учун инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ва халқаро институтларга мурожаат қилишга ҳақли.
Мамлакатимизда биргина таълим соҳасидаги ислоҳотларни олсак, катта ўзгаришлар сари юз тутганимизни англатади. Мактабгача таълим тизимидан бошлаб олий таълимгача бўлган жараёнлар бир-бири билан узвий боғлиқлиги ўқитишни сифат жиҳатидан юқори босқичга кўтарди. Таълим тизимига эътибор бўлган жойда ривожланиш сари қадамлар ташланаверади.

Маржона РУСТАМЖОНОВА,
Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 1-босқич талабаси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь