Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

24 April, 2024, 06:05

Сиёсат

УЗОҚ ЙИЛЛИК МУАММОЛАР ОММАВИЙ ҚАБУЛЛАР ДАВОМИДА ҲАЛ БЎЛМОҚДА

  • 01.Мая.2021
  • 840

Чуст туманидаги Биби она зиёратгоҳида ташкил этилган оммавий қабулда Президент Администрациясининг шўъба мудири Бекзод Болиев, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудова, вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Судьялар олий кенгаши судьяси Рустам Тангабаев, Республика Бош прокурорининг ўринбосари Эркинжон Йўлдошев, Ички ишлар вазирлигининг Тергов департаменти бошқарма бошлиғи Отабек Ходжаев ва ИИВ кадрлар бошқармаси масъул ходими Одилжон Якубовлар Чуст, Поп ва Тўрақўрғон туманларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатларини тинглашди.

Чуст туманидаги Дўстлик маҳалласида яшовчи Равшан Ибрагимов ҳам суд қароридан жарб кўрганлигини айтиб мурожаат қилди. Чуст педагогика коллежи директорининг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаётган кезларида, яъни 2010 йил 27 сентябрда жиноят ишлари бўйича туман судининг қарори билан айбдор, деб топилган. 2011 йилда эса вилоят прокуратураси томонидан назорат тартибида киритилган протест асосида унга нисбатан қўзғатилган жиноий иш тугатилади. Натижада, у ЖИБ вилоят суди кассация инстанциясининг 2011 йил 4 февралдаги ажрими билан, белгиланган жазодан амнистия акти асосида озод этилади.
Бироқ 2012 йил октябрь ойида ЖИБ вилоят судининг раёсати қарорига асосан фуқаронинг манфаатини кўзлаб чиқарилган юқоридаги суд ҳукми ва ажрими бекор қилинади. Орадан етти йил ўтиб, вилоят прокуратурасининг ваколатлари доирасида унга нисбатан белгиланган жазо чоралари бекор қилинади.
Бош прокурор ўринбосарига мурожаат этган Равшан Ибрагимов ўтган йиллар давомида адолатсизликлардан қийналгани, эндиликда адолат қарор топиши ва ишга қайта тикланишида амалий ёрдам кўрсатишларини сўради. Шу жойнинг ўзида вилоят прокурори Жаҳонгир Ҳотамовга фуқаронинг мурожаатини қонуний ҳал этиш, бандлигини таъминлашда амалий кўмак бериш вазифаси топширилди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан 45 фуқаролик, 89 жиноят, 2 иқтисодий ва 17 оммавий ҳуқуқий муносабатларга оид жами 138 та мурожаат келиб тушди. Мазкур мурожаатларнинг 28 тасини жойида ижобий ҳал этишга эришилган бўлса, 34 таси апелляция ва кассация тартибида ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун қабул қилинди. 76 та мурожаат бўйича эса фуқароларга ҳуқуқий тушунча ва тавсия берилди.
Наманган туманидаги Хонобод маҳалласида жойлашган дала шийпонида ташкил этилган навбатдаги оммавий қабулда тегишли масъуллар томонидан суд-ҳуқуқ масалаларига оид 68 та мурожаат кўриб чиқилиб, 48 таси судларнинг тегишли вакиллари томонидан шу жойнинг ўзида ижобий ечимини топди.

Оммавий қабул доирасида туман судлари томонидан сайёр суд мажлислари ўтказилди. Жумладан, жиноят ишлари бўйича Наманган тумани суди саккиз кишининг ишини Жиноят кодексининг 73-моддаси тартибида кўриб чиқиб, уларни жазонинг ўталмаган қисмидан шартли равишда озод қилди.
Бундан ташқари, Поп туманида ўтказилган сайёр судда 6 нафар, Тўрақўрғон тумани судида бўлиб ўтган суд мажлисида 5 нафар жазони ўтаётган шахс жазодан муддатидан олдин озод қилинди. 
Шунингдек, туман судлари томонидан жиноят иши бўйича ўтказилган сайёр судларда 4 нафар судланувчининг қонун санкциясида белгиланган жазодан ҳам енгил жазо тайинлаш масаласидаги мурожаатлари ҳам қаноатлантирилди.

Қабуллар чоғида Олий суд раисининг ўринбосари ва судьялари ҳамда вилоят суди раиси ҳар бир фуқаронинг мурожаатини синчковлик билан тинглаб, қўйилган масалалари бўйича қонуний тарзда жавоб қайтарилди. Дарвоқе, ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар ҳам борки, уларга муддат белгиланиб, мурожаатчиларга бу ҳақда хабар берилиши айтиб ўтилмоқда.
Республика Ишчи гуруҳининг суд-ҳуқуқ масалаларига оид оммавий қабуллари Давлатобод, Янгиқўрғон ва Уйчи туманларида ҳам ташкил этилди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь